RU

Последние новости

13:05Португалиянинг ЖЧда Осиё жамоаларига қарши статистикаси қандай?  5 12:23"Манчестер Сити" етакчиси "Реал"га қарши ўйнамаслиги мумкин  1 12:15TVCOM'да бугунги ўйинлар: “Ман Сити”, “Барса” ва бошқалар  1 11:55Йозеф Блаттер: "Саудия Арабистони дунё футболини бошқармоқда"  3 11:35Арне Слот "Ливерпуль"нинг асосий мақсадини айтди  0 11:15Суперлига-2025. Ким пенальтилардан кўп жабр кўрди?  3 10:50Колумбия бош мураббийи: "Мундиалга футболчилар энг яхши ҳолатда келиши учун тайёргарлик кўрамиз"   5 10:21Португалия бош мураббийи: "Ўзбекистонга нисбатан ҳурматимиз юқори"  15 09:50Флик: “Ламин Ямал ҳозир ҳайратланарли даражада ўсиш кўрсатяпти”  0 09:25Шевченко: “Энг муҳими — плей-оффдан ўтиб, ЖЧ–2026 йўлланмасига эга чиқиш”  2 08:54Дешам: “Гуруҳимиз ЖЧ–2026нинг энг қийинларидан бири”  4 08:30Скалони — Мессининг ЖЧ–2026да иштирок этиши ҳақида: “Қарорни унинг ўзи қабул қилади”  2 08:00Неймар Жаҳон чемпионатига борадими? Анчелотти шартини айтди  0 07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  5 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  26

Акмал Рустамов: "Қизил карточка ва пенальти ўйинни ҳал қилди" Новости

Акмал Рустамов: "Қизил карточка ва пенальти ўйинни ҳал қилди"

Суперлига 25-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Қизилқум" (3:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Акмал Рустамов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бугунги учрашувга яхши тайёргарлик кўргандик. Биринчи пенальти ва қизил карточка ўйинга таъсир ўтказди, назаримда. Йигитларга ҳаракат учун раҳмат айтаман. Ўйинни таҳлил қилиб "Динамо"га қарши ўйинга тайёргарлик кўришни бошлаймиз", - деди Акмал Рустамов баҳс якунлангач.

- "Машъал"га қарши ўйинни ҳисобга олмасак "Қизилқум" кўп мағлубиятга учради ва очколар йўқотди. Бунинг сабаби нимада? "Қизилқум" қуйи поғоналардан узоқлашганидан сўнг бироз эркинликка берилдими?

- Фикрингизга қўшилмайман. Бизда тўлиқ иккита таркиб йўқ. Шунингдек, бир нечта футболчиларимиз жароҳатда. Ваҳобов бугун майдонга қайтди. Биз имкон қадар юқоридан жой олишга максимал ҳаракат қиламиз. Кейинги мавсумда эса янада кўпроқ ёшларни жалб этамиз.

- Ислом Кенжабоевнинг иккинчи таймда ўйинга қўшилгани ҳам жароҳат сабаблими? "Бухоро"га қарши назорат учрашувида ҳам Кенжабоев майдонда йўқ эди...

- Ҳа. Кенжабоев ўтган мавсум "Насаф" сафида жароҳат олган ва жарроҳлик амалиётини ўтказган эди. Ҳозир у яна оғриқ ҳис қилмоқда. Кейинги ўйинларда унинг соғлиғи яхши бўлса, яна майдонга қайтади. У бизга керакли ўйинчи. Бундай яхши ўйинчини захирада ушлаб ўтиришдан маъно йўқ.

- Санжар Қувватов пенальтиларни бартараф этиш бўйича жуда яхши дарвозабон. "Пахтакор"да ўйнаган вақти бир нечта муҳим ўйинларда 11 метрлик зарбаларни бартараф этган эди. Бугун эса Қувватов иккита зарбани ҳам қайтара олмади...

- Белгиланган пенальтиларни қайта кўриб чиқиш керак. Менимча, иккинчи пенальти йўқ эди. Ҳали такрорий вазиятни кўриб чиқмадим. Пенальти - лотерея. 

- Чемпионат якунида кўпгина ўртамиёна жамоалар мақсадсиз бўлиб қолгани туфайли ўйиндаги пасайиш кузатилади. Яъни мотивация йўқолиб қоладигандек. "Қизилқум"да ушбу ҳолат кузатилмайдими?

- Жамоамизда руҳият яхши. Бугунги ўйинни қизил карточка ва пенальти ҳал қилди. Насиб бўлса, чемпионат якунида юқори ўринлар учун курашамиз. Жароҳатдаги футболчиларимиз тезроқ сафга қайтса, мусобақа жадвалида имкон қадар кўтарилишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг:    

Комментарии

+1   
19 окт 21:26:28
Abdulaziz Turdibekov
100marta o'ynasenam kuchen yetmedi
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика