RU

Последние новости

16:32"Тотттенхэм" "Барселона" ҳужумчиси билан шартнома имзолаши мумкин  0 16:20Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-20нинг Саудия Арабистони U-20га қарши ўйин учун таркиби маълум  0 16:08"Ливерпуль" ва ПСЖ "Интер" ҳужумчиси учун курашмоқда  0 15:37"Бавария" "Ливерпуль" форвардини харид қиладими?  0 14:58Кьеза "Ливерпуль"дан кетишни хоҳламоқда  1 14:31"Барселона" де Йонг учун қанча пул хоҳламоқда?  6 13:55ҚПЛ. Яхшибоев киритган тўп йилнинг энг чиройли голи деб топилди  7 13:31МЛСнинг икки клуби Де Брюйне учун курашмоқда  0 12:51"Манчестер Юнайтед" Беллингем билан шартнома имзоламоқчи  2 12:20"Ювентус" "Барселона" юлдузига эга бўлмоқчи  0 11:58"Реал" АПЛдан марказий ҳимоячи олмоқчи  4 11:29"Манчестер Юнайтед" ва ПСЖ "Атлетико" собиқ ҳужумчиси учун 80 млн евро тўлашга тайёр  0 10:47Трент Александр-Арнольднинг келажаги маълум  5 10:07«Челси» жорий мавсум АПЛда бир дақиқа ҳам ўйнамаган футболчини 40 миллионга сотмоқчи  2 09:31Goal мавсумнинг энг омадли трансферлари рейтингини тузди. Рўйхатдан МЮнинг уч нафар собиқ футболчи жой олди  3

Зоҳир Пиримов: “Бизда ёш футболчилардан натижа талаб қилиш нотўғри” Новости

Зоҳир Пиримов: “Бизда ёш футболчилардан натижа талаб қилиш нотўғри”

Тошкент вилоятининг “Олмалиқ” жамоаси бир неча йилдан буён олий лига рейтингида кучли ўнликдан пастга тушмаётган эди. Бу йил “кончилар”нинг ишлари унчалик юришмаяпти.

Бир қатор учрашувларда кетма-кет мағлубиятлар аламини тотиб кўришди. “Олмалиқ” жамоаси сардори Зоҳир Пиримов анча йилдан буён ушбу клубда тўп тепиб келмоқда. Биз Пиримовдан жамоанинг бу йилги омадсизлик сабабни билишга қизиқдик.

-  Бу йил жамоанинг омадсиз иштирокига нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?
-  Тўғри, бу йил “Олмалиқ” жамоасининг ишлари унчалик ўхшамаяпти. Неччи йилдан буён ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилиб келаётган бўлсам-да мен учун ушбу йил энг оғири бўлди, деб ўйлайман. Биринчи даврада бироз қийин учрашувларни ўтказсакда, қониқарлироқ натижа билан якунладик. Иккинчи давра биз учун ўта омадсиз кечмоқда. Бир қатор оғир учрашувларни ўтказдик. Бундай вазиятда кўплаб жамоалар руҳан тушкунликка тушиб қолади. Жамоамизда, асосан, ёш футболчилар ҳаракат қилмоқда. Менимча, бизга бироз тажрибали футболчилар етишмади. Ўшанда қийин вазиятдан чиқиб кетсак бўларди. Иккинчи даврада жамоа таркиби ўзгариб кетди. Ўнга яқинфутболчилар бошқа жамоага кўчиб ўтишди. Ҳар бир учрашувда мағлубиятга учраганидан сўнг футболчини ўзига келиб олиши учун бироз вақт керак бўлади.

-  Раҳбарият салбий натижадан норозилик билдирдими?
-  Бу йил олдимизга юқори вазифа қўйилмаганди. Ўнинчи ўриндан пастга тушиб кетмасак бўлди. Менимча, бу ҳам натижамизга ўз таъсирини ўтказгандир. Ғалаба қозонадиган ўйинларимизда ҳам очко ололмай қолдик. “Навбаҳор” билан бўлган ўйинда ҳам ғалаба қозониб турган жойимизда дуранг натижа қайд этдик. Уйимизда “Сўғдиёна” жамоасига қарши баҳсда бутун ўйин давомида рақиб дарвозаси томон ҳужумларни амалга оширган бўлсак ҳам, ўтказиб юборилган битта гол мағлуб бўлишимизга сабаб бўлди. “Андижон” билан бўлган баҳсда ҳам бутун ўйин ҳужум қила туриб, рақиб дарвозасини ишғол қила олмадик. Кучли жамоаларга кучимиз етмасди.


-  Турнир жадвалига эътибор берадиган бўлсак, хавфли зонадаги жамоалар билан ўртангиздаги тафовут 5 очкони ташкил этади. Чемпионат якунланишига 2 та тур қолди. Қолган иккита турда ҳам ғалаба қозона олмасангиз, жамоанинг жадвалдаги ҳолатини тасаввур қилиш қийин эмас. Бундан ташвишга тушмаяпсизларми?
-  Тўғри, сўнгги 2 та турда биз “Пахтакор” ва “Қўқон-1912” жамоалари билан ўйин ўтказамиз. “Шерларни” ўз уйимизда қабул қилсак, “Қўқон-1912” жамоаси билан сафарда беллашамиз. Ҳар бир учрашувга мураббий ҳам, футболчи ҳам фақат ғалаба қозониш учун ҳаракат қилади. Ушбу иккита учрашувда максимал натижа қайд этишга интиламиз. Чемпионат аввалида рахбарият ҳам, мураббийлар штаби ҳам олдимизга хавфли зонага тушиб кетмаслик вазифасини қўйган. Менимча, хавфли зонага тушиб қолмаймиз. Бунинг учун қолган учрашувларда рақибларимизни мағлуб этишга уриниб кўрамиз. Барчаси ўз қўлимизда.

-  Игорь Шквирин кўпроқ футборчилардан натижа талаб қилади. Унинг яна қандай хислатлари бор?
-  Профессионал футболга кириб келганимдан бери ушбу мутахассисни яхши биламан. Биринчи мураббийим десам ҳам бўлади. Бошқа мураббий қўл остида тўп тепмаганман. Неча йилдан бери бу инсон доим менга ишонч билдириб келган. Бошқа жамоага ўтмаганимнинг сабаби ҳам шу. Мураббий менга қаттиқ ишонади. Агар мураббий футболчига ишон билдирмаса, жамоада қолишнинг ҳам фойдаси йўқ. Шквирин кўпроқ ёш футболчиларга имкон беради ва уларга ишонч билдиради. Устозимиз ҳеч қандай жамоадан қўрқмайди ва ёшларга ҳам бундай хислатни сингдириб боради. Ким жамоамизда ўзини синаб кўришни истаса, мураббийимиз ўша футболчини ўйинини кўрмасдан туриб ҳеч қачон ортига қайтариб юбормайди. Ҳар доим ёш футболчиларга ўзини кўрсатиш учун имконият беради. Машғулотларда ҳам шундай, ким ўзини кўрсата олса, асосий таркибда майдонга тушади. Ҳар сафар бизда ўзгаришлар бўлиб туради. Тажрибали футболчи бўлган тақдирда ҳам ўйинга тайёр эмасми, мураббий майдонга тушурмайди. Ўзим ҳам бир неча бор захирада қолиб кетганман.


-  Болалар футболида мураббийлар ёш футболчилардан натижа талаб қилиши тўғрими?
-  Бу нарса бизнинг ўринбосарларда ҳам бор. Менинг фикримча, ўринбосарлардан ҳам натижа талаб қилинмаслиги керак. Чунки ёш футболчига ортиқча босим қилиш керак эмас. Футболчини қўрқитиб қўймаслик керак. Ёш футболчиларга кўпроқ эркинлик бериш керак, деб ўйлайман. Баъзида мураббийлар ўз шогирдларига “футболчини алдама, кўпроқ жамоадошларинга тўпни узат” деб қўрқитиб қўйиши мумкин. Европада индивидуал футболчилар ниманинг эвазига етишиб чиқади? Уларда ёшлигида эркинлик бўлади. Уларда болалар турнири деган нарса йўқ. Кўпроқ футбол фестиваллари ўтказилиб турилади. Фестивалда натижани фарқи йўқ. Бизда ёш футболчилардан натижа талаб қилиш нотўғри, деб ўйлайман. Ёш футболчилар натижа учун эмас, тажриба орттириш учун футбол ўйнаб, роҳат олиши керак.  

Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика