Златко Далич: "Ҳозирча Ковачич қанча вақтни ўтказиб юборишини билмайман"
03 июл 2018 21:42
Новости
Златко Далич: "Ҳозирча Ковачич қанча вақтни ўтказиб юборишини билмайман"
Хорватия терма жамоаси бош мураббийи Златко Далич жамоа ярим ҳимоячиси Матео Ковачичнинг аҳволи ҳақида гапирди.
Ковачич ЖЧ-2018 нимчорак финали доирасида Дания қарши баҳс (1:1, пенальтилар бўйича 3:2)да захирадан майдонга тушиб елкасидан жароҳат олган эди.
"Ковачич яккакурашдан сўнг йиқилди ва елкасида оғриқ ҳис қилди. Шунга қарамай, у ўйинни давом эттирди ва ўзини мардонавор тарзда кўрсатди. Ҳозирча унинг қанча муддатни ўтказиб юборишини билмайман, яқин вақтларда шифокорлар аниқ ташхисни айтишади", - деди Далич.

Похожие новости
championat.asia
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Комментарии