Филипе Луис Европа клубини бошқармоқчи
19 дек 2025 16:46
Новости
Филипе Луис Европа клубини бошқармоқчи
"Фламенго" бош мураббийи Филипе Луис фаолиятини Европада давом эттирмоқчи эканини айтди.
40 ёшли бразилияликнинг шартномаси 2025 йил охирида ўз ниҳоясига этади.
"Менинг шартномам муддати тугамоқда ва биз уни узайтириш бўйича музокаралар олиб бормоқдамиз. Бир кун келиб Европага қайтиш орзуим борлигини ҳамма билади, мен бунга кўп тайёргарлик кўрганман. Эртадан бошлаб, энди нима қилишни ҳал қиламиз”, — деди Луис.
Бразилиялик мутахассис 2024 йилнинг сентябрь ойидан буён "Фламенго" бош жамоасига устозлик қилиб келмоқда. Унинг қўл остида жамоа 88 та ўйин ўтказиб, 57 та ғалаба, 21 та дуранг ва 10 та мағлубият қайд этган.
Луис футболчилик йилларида Мадриднинг "Атлетико”, "Челси”, "Депортиво" ва "Аякс" клубларида ўйнаган.
Похожие новости
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Комментарии