Зидан: "Реал" Погба трансфери устида ишлашда давом этади"
27 июл 2016 10:40
Новости
Зидан: "Реал" Погба трансфери устида ишлашда давом этади"
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зиданнинг маълум қилишича, испан клуби "Ювентус" билан Поль Погба борасида музокараларни давом эттирмоқда.
"Биз Полнинг трансфери устида ишлашда давом этяпмиз, аммо бошқа ҳеч нарса дея олмайман. 31 августгача ҳамма нарса содир бўлиши мумкин. Айни дамда Погба "Реал" футболчиси эмас, бу келажакда содир бўладими ёки йўқми, билмайман.
Кўплаб клублар Поль борасида қизиқишмоқда, "Реал" эса доимо энг яхши футболчиларни нишонга олади. Аммо биз "Ювентус"нинг позициясини ҳурмат қиламиз, бошқа ҳеч нарса дея олмайман" - дейди Зидан.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди
Комментарии