RU

Последние новости

12:54Зидан "Манчестер Юнайтед" бошқарувига келиши мумкин  1 12:26"Барселона" собиқ хавбеки фаолиятига якун ясади  2 11:59Стивен Бергвейн: "Саудия Арабистонида рақобат Нидерландиядагидан юқорироқ"  3 11:32Лени Йоро "Реал"ни эмас, балки МЮни танлаганининг асл сабаби маълум бўлди  1 11:16Италия терма жамоаси ҳимоячиси Исроилга қарши ўйинда қатнашмайди  1 10:48ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон МТЖ Қирғиз Республикасига қарши кўк либосда ўйнайди  6 10:36Расман: "Истиқлол" стадионида Ўзбекистон кубоги финалига қадар бирорта ўйин ўтказилмайди  6 10:20"Реал" Холандни қандай шароитда сотиб олиши мумкинлиги маълум бўлди  7 09:41"Арсенал" футболчиси фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  3 09:00"Манчестер Юнайтед"нинг энг кўп маош олувчи футболчилари (топ-10) рейтинги тузиб чиқилди  6 08:32Футзал. Куба терма жамоаси Тошкентга етиб келди  3 08:00Мемфис Депай фаолиятини Бразилияда давом эттиради. Футболчининг қанча ишлаб олиши маълум  1 07:25Про лига. Бугун 19-турга старт берилади  1 06:10Миллатлар лигаси. Швейцария - Испания, Испанлар 10 киши бўлиб 9 та зарба беришди ва 4 та гол уришди  1 06:00Миллатлар лигаси. Португалия - Шотландия, Роналду захирадан тушиб баҳс тақдирини ҳал қилди  8

ЖЧ-2014. "С" гуруҳи. Колумбия ва Греция кейинги босқичда Новости

ЖЧ-2014. "С" гуруҳи. Колумбия ва Греция кейинги босқичда

Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичлари ҳам якунланиб бормоқда. Кечагина старт олган чемпионат ўзининг ҳал қилувчи палласига кирган.
Бугун "С" гуруҳида сўнги тур ўйинлари бўлиб ўтди. Унда Япония - Колумбия ҳамда Греция - Кот-д`Ивуар жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди.
Бу гуруҳдан 2-турдан кейин Колумбия муддатидан олдин кейинги босқич масаласини ҳал этган эди. Қолган уччала жамоада эса имконият сўнгги тургача сақланиб қолганди.



Колумбия Япония билан бўлган ўйинда тарибига бироз ўзгартиришлар киритди. Захирада қолиб кетаётган баъзи ўйинчилар шу куни ўйинни бошланғич таркибда бошлашди. Жексон Мартинез, Адриан Рамос, Фредди Гуарин каби футболчилар Японияга қарши ўйинда майдонга тушишди.
Биринчи бўлимда Колумбия ҳам, Япония ҳам деярли тенг ҳаракат қилишди. Учрашувнинг 17-дақиқасида япониялик ҳимоячи ўз жарима майдончаси ичида қоидани бузди ва ҳакам пенальти бегилади. Белгиланган 11-метрлик жарима зарбасини Куадрадо аниқ амалга ошириб, жамоаси ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бўлимнинг сўнгги дақиқасига келиб эса Япония ҳисобни тенглаштиришга эришди. Хонданинг етказиб берган тўпини Оказаки боши билан дарвозага жойлаб қўйди ва жамоасини танаффусга мағлубиятдан қутқарган ҳолда олиб чиқиб кетди.
Лекин иккинчи бўлимда колумбияликлар Япония дарвозасини уч бор ишғол этишни уддасидан чиқишди. Жексон Мартинез икки бор Кавашимани ранжитган бўлса, яна бир вазиятда Хамес Родригез ўз сўзини айтди ва учрашувда якуний ҳисобни ўрнатди, 1:4.



"С" гуруҳининг яна бир ўйини Греция ва Кот-д`Ивуар
 ўртасида кечди. Африкаликларни ушбу баҳсда дуранг натижаси ҳам қониқтирарди. Греклар эса фақат ғалаба илинжида майдонга тушишди.
Биринчи бўлим сўнгги дақиқаларига келиб Самарис ивуарликлар дарвозасига йўл топа олди, 1:0. Жамоалар танаффусга шу ҳисоб билан чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлимнинг 72-дақиқасига келиб эса, Кот-д`Ивуар жамоаси ҳужумини гол билан якунланди. Жервиньонинг ошириб берган тўпини Бони Греция дарвозасига жойлади ва ҳисобни тенглаштирди, 1:1.
Греция ўтказиб юборилган голдан сўнг ҳужумларни янада кучайтирди ўйиннинг сўнгги дақиқасида пенальти ишлаб олди. Тўп олдига яқинлашган Самарас мўлжалда адашмади ва жамоасини кейинги босқичга олиб чиққан гол муаллифига айланди, 2:1.
Шундан қилиб, Колумбия бу гуруҳда 100 фоизлик натижани қайд этиб биринчи ўринни эгаллади. Греция эса ушбу ғалабадан сўнг, ўз активига уч очко қўшиб олди ва иккинчи ўрин билан кейинги босқичга йўл олди.


ЖЧ-2014. "С" гуруҳи, 3-тур.

Япония - Колумбия 1:4

Куяба. "Пантаналь" стадиони.

Бош ҳакам: Педро Проэнса (Португалия).

Голлар: Куадрадо (17-пенальтидан), Оказаки (45), Ж.Мартинез (55, 82), Хамес Родригес (89)

Япония: Кавашима, Учида, Хонда, Нагатомо, Оказаки, Кагава (Кийотаке, 84), Окубо, Аояма (Ямагучи, 62), Конно, Хасебе, Йошида.

Колумбия: Оспина (Ф.Мондрагон, 84), Ариас, Армеро, Куадрадо (Карбонеро, 46), Гуарин, Межиа, Баланта, Рамос, Куинтеро (Хамес Родригез, 46), Мартинез, Валдес.

Огоҳлантириш
лар
: Конно (16), Гуарин (63).



ГРЕЦИЯ - КОТ-Д'ИВУАР  2:1
01:00. Форталеза. "Касталан" стадиони.
Бош ҳакам
: Карлос Вера (Эквадор).

Голлар: Самарис 42, Самарас 90+1 пенальти - Бони 72

Греция: Карнезис (Гликос, 24), Маньятис, Манолас, Самарас, Коне (Самарис, 12), Карагуни (Гекас, 80)с, Салпингидис, Торосидис, Лазарос, Сократис, Чолевас.

Кот-д`Ивуар:
Барри, Бока, Коло Туре, Калу, Тиоте (Бони, 60), Жервиньо (Жованни Сью 84), Дрогба (Диамонд, 78), Орье, Яя Туре, Серей, Бамба.

Огоҳлантиришлар: Дрогба 35, Калу 62, Серей Ди 70.



#ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НО
1Колумбия33009 - 279
2Греция31112 - 4-24
3Кот-Д'Ивуар31024 - 5-13
4Япония30122 - 6-41
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика