Жароҳатлар таъқибига қарамай Пуйоль нафақага чиқмоқчи эмас
04 июл 2013 11:19
Новости
Жароҳатлар таъқибига қарамай Пуйоль нафақага чиқмоқчи эмас
"Барселона" тимсоли бўлган ҳимоячи - Пуйоль кетма-кет жароҳатлардан жабр чекаётганига қарамай, ҳали бери фаолиятини тугатиш нияти йўқ экани, аксинча, испан клуби билан шартномасини узайтирмоқчи эканини маълум қилди, деб хабар бермоқда ФИФА расмий сайти.
35 ёшли испаниялик футболчи шу йилнинг март ойида ўнг тиззасини операция қилдирганидан буён майдонга туша олгани йўқ.
Бунинг устиган май ойида у ҳудди шу тиззасини яна бир бора операция қилдиришига тўғри келди. Бу эса унинг фаолияти якунланиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларнинг кўпайишига сабаб бўлди.
Бироқ Пуйольнинг ўзи бу ҳақида гапирар экан: "Ҳозир бунинг вақти эмас. Мен ҳали нафақага чиқиш ниятида эмасман. Мен қанча жабр чеккан бўлсам, шунчалик ғалаба завқи ва ўйин иштиёқини соғинганман.
Агар бордию келаси мавсумда мен ўзимни соғлом ҳис қиломасам ёки шунга ўхшаш бирор кўнгилсиз ҳодиса юз бергудек бўлса, бу ҳақида ўйлаб қўришим мумкин. Бироқ ҳозир мент шартномамни узайтириш ҳақида бош қотиряпман", деб айтиб ўтди.
Комментарии