RU

Последние новости

07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  0 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  12 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  22 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  7 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  176 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  50 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  4 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4

Баҳром Ҳайдаров: "Ютқазаётган вақтимизда ҳам режамиздан чекинмадик ва ҳақли ғалабага эришдик" Новости

Баҳром Ҳайдаров: "Ютқазаётган вақтимизда ҳам режамиздан чекинмадик ва ҳақли ғалабага эришдик"

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Қўқон-1912" учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Баҳром Ҳайдаров фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугунги ўйин тенг курашлар остида ўтди, ўйин аввалида бироз бўшашдик, футболчиларда ўз кучига ишонч бўлмади. Шу сабабли олдинга ўйнашга қўрқув бўлди, бу якунда голга олиб келди. Ўйин давомида голдан кейин йигитлар ўзига келиб олди, кейинги дақиқалар тайёрлаган режамиз асосида кечди. Ҳозир ҳиссиётлар кўп. Бир сўз билан айтганда ҳақли ғалабага эришдик. Ютқазаётган вақтимизда ҳам ўз режамиздан чекинмадик", - дейди Баҳром Ҳайдаров. 

- Бугунги ғалабани омадга қиёслаш мумкинми? "Қўқон-1912" айтарли вазият ярата олгани йўқ...

- Дарвозабон хатосини олсак омадли вазият эди дейиш мумкин. Бу режалаштирилган нарса эмасди. Мутахассислар ҳам кўрди, жамоам охирги дақиқагача курашди. Ҳақли ғалаба қўлга киритилди. Бутун ўйин давомида ҳимояланиб, қарши ҳужумда имкониятларимизни кутдик. 

- Қўл остингиздаги таркиб билан бутун мавсум давомида барқарор ўйин кўрсата олишингизга кўзингиз етяптими? Захира имкониятларингиз қандай?

- Албатта тенг кучли таркиб йиғишга ҳаракат қилдик. Футболчиларнинг кўпчлиги ўтган йили Про лигада қатнашишган. Улар кундан-кунга ўсмоқда. Таркибга Суперлигани кўрган бир неча нафар тажрибали футболчиларни ҳам жалб қилдик. Биз мураббийлар штабига ҳам кўп нарса боғлиқ. Футболчиларнинг жисмоний ҳолатини бир маромида ушлай олишимиз керак. Ҳозирча ўйлаганларимиз амалга ошмоқда.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика