RU

Последние новости

03:15Африка кубоги. 1/8 финал. Мали пенальтилар сериясида Тунисни мағлуб этди, Сенегал эса Судан устидан зафар қучди  0 03:03Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди  22 03:00А Серия. "Аталанта" ўз уйида "Рома"ни мағлуб этди  1 02:11Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўз майдонида рақобатчисини мағлуб этди  0 00:26АПЛ. "Арсенал" 5 та гол урилган ўйинда меҳмонда "Борнмут"ни мағлуб этди, Райсдан дубль!  11 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Лечче"ни мағлуб этолмади  4 23:35Ўзбекистон ва Озарбайжон чемпионлари Анталияда ўзаро ўйнашади  3 23:17БАА чемпионати. "Ал Батаэҳ" ўз майдонида "Дибба"га мағлуб бўлди, ўзбекистонлик икки ўйинчи баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  2 22:30"Астон Вилла" кетма-кет 11 уй ўйинида ғалабага эришди  6 22:12АПЛ. "Вулверхэмптон" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  3 21:49"Қизилқум" 4 футболчиси билан хайрлашди  0 21:25Фарьоли "Челси"га бормаслигини айтди  3 21:02"L’Equipe" йил рамзий термасини эълон қилди  1 20:46"Пахтакор"нинг Туркиядаги илк йиғинидаги рақиблари маълум қилинди  0 20:23"Астон Вилла" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  0

Илёс Зейтуллаев: "Ютганимизда бугун қаҳрамон бўлар эдик" Новости

Илёс Зейтуллаев: "Ютганимизда бугун қаҳрамон бўлар эдик"

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Қўқон-1912" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Илёс Зейтуллаев фикрларини билдирди.

"Нима ҳам дейиш мумкин, албатта аламли мағлубият. Боз устига охирги дақиқада бу нарса рўй берди. Кутилмаган мағлубият бўлди дейиш мумкин. 80-дақиқагача ҳам ютишимизга ишониб турган эдик. Мавсумдаги биринчи мағлубиятни қабул қилиб олдик. Бу футбол, олдинга интилиш керак. Ютганимизда бугун қаҳрамон бўлардик. Энди тикланишимиз ва навбатдаги ўйинга тайёрланишимиз керак", - дейди Илёс Зейтуллаев

- "Бунёдкор" футболчилари 1:0 ҳисобидан сўнг ғалабани қўлга киритишмоқда, ваҳоланки футболда 1:0 дан кейин ҳам ўйин бўлади. ОКМК билан учрашувда ҳам шундай ҳолат юз берганди. Бунга қандай изоҳ бера оласиз?

- Бир неча кун олдинги ўйинда футболчилар жуда кўп энергия сарфлашди. Бу вазиятда жавобгарликни ўз зиммамга оламан, чунки йигитлар майдонда курашишди. Улар ғалаба учун борларини беришди. Балки мен нотўғри захира алмаштиришларни қилгандирман. Биз бир секунд ҳам диққатни йўқотмаслигимиз керак. Йигитлар бу ўйинни ютишни қаттиқ исташди. Бу - футбол. Кейинги баҳсни ўйлаш керак. 

- "Бунёдкор" ўзидан бир бош баланд рақибни таслим қилди ва ўзидан бир даража паст жамоага мағлуб бўлди. Бу нарса одатда футболда бўлиб турадиган руҳий муаммо дейиш мумкин. Сизни ҳавотирга солган нарса бугун бўлдими?

- Ўйлайманки, "Қўқон-1912" ҳам охирги дақиқагача курашди. Ҳаттоки, биринчи бўлимда темпни кўтаришга уринди. Бундай жамоалар билан ўйнаганда ўйинни ўқий олиш керак. 1:0 бўлиб турган паллада яна битта тўп киритиб беллашувга нуқта қўйишимиз мумкин эди. Барча нарса ёпиларди. Пенальтидан кейин бироз руҳан чўкиб қолдик. Ҳамидулло Абдунабиевнинг хатосини техник хато билан боғлаш ўринлидир. Бу ўйингача жуда яхши ҳаракат қилиб келди, ҳечқиси йўқ бўлиб туради. 

- Итсуки Уратанинг жароҳати қанчалик жиддий ва қачон сафга қайтади?

- У бизнинг муҳим бўлагимиз. Итсуки Урата жароҳат олган, яқинда операция қилинди.  Тикланиш жараёнини бошлади, индивидуал ишламоқда. "Бунёдкор"да жамоа янгиланмоқда. Шу боис ҳар бир футболчининг ўрни бор. Уни интиқлик билан кутмоқдамиз. 

- Азиз Тўлқинбеков ва Оллаберган Каримов рақобат сабаб таркибга кира олмаяптими?

- Бундай даврда улар захирада қолиб кетаётгани яхши эмас албатта. Айрим ньюнарслар бор. Улар жамоамиз билан маълум вақт йиғин ўтказа олишмади. Ҳозирда Азизбек ва Гути (Оллаберган Каримов) юзда табассум билан жиддий ишлашмоқда. Бу футболчилар бизнинг келажагимиз.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика