RU

Последние новости

03:21ЕЧЛ. "Атлетико" ва "Тоттенхэм"да ғалаба. "Ювентус" яна дуранг ўйнади  1 03:05ЕЧЛ. "Бавария" меҳмонда ПСЖни таслим этди. Диас четлатилди, Дембеле жароҳат олди  15 03:00ЕЧЛ. ​"Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди  164 01:31Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" меҳмонда "Ал Садд" устидан ғалаба қозонди, "Ал Иттиҳод" "Шаржа"га умуман имконият қолирмади  0 01:05ЕЧЛ. "Арсенал" йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Наполи" ва "Айнтрахт" дуранг қайд этишди  6 01:04Максим Шацких: "Қанақа натижа бўлишини ўйиндан кейин кўрамиз"  3 00:58U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги кундан ўрин олган учрашувлар натижаси билан танишинг  0 00:27Палмер "Барселона"га қарши ўйингача сафга қайтиши мумкин  1 23:42Роналду Жаҳон чемпионитида ғалаба қозонишни орзу қилмаслигини айтди  13 23:31Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон футзал термаси Саудия Арабистонини мағлубиятга учратди  0 23:17Ислом Исмоилов: "Эртанги ўйинга футболчилар 100% тайёр"  5 22:32Мбаппе пенальти тепиш имкониятини энди бошқаларга бермайди  6 21:52Пеп Гвардиола: "Франция ва Германияда ЕЧЛда ўйнайдиган жамоалар жума куни чемпионат ўйинларини ўтказишмоқда"  4 21:32Криштиану Роналду: "Манчестер Юнайтед" нотўғри йўлда"  13 21:08Эрлинг Холанд: "Мен улар каби бўла олмайман"  11

Суперлига. "Қўқон-1912" сўнгги сонияларда урилган гол эвазига "Бунёдкор" майдонида зафар қучди Новости

Суперлига. "Қўқон-1912" сўнгги сонияларда урилган гол эвазига "Бунёдкор" майдонида зафар қучди

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Бунёдкор" — "Қўқон-1912" учрашуви якунланди.

Суперлига, 8-тур
"Бунёдкор" – "Қўқон-1912" 1:2
02 май 2025 йил. Тошкент, "Бунёдкор" стадиони. 20:30
Ҳакамлар:
Ғайрат Жўраев, Ислом Носиров, Абдухамид Абдураимов, Алишер Абдуваҳидов
Назоратчи: Зокир Қодиров
VAR: Ахрол Рисқуллаев
AVAR: Шерзод Аъзамов
Комиссар: Маъмур Султонов

Голлар: 1:0 – 16, Темурхўжа Абдухолиқов, 1:1 – 84, Жасур Холтўраев (пенальти), 1:2 – 90+7, Жавоҳир Ҳусанов

"Бунёдкор": 13.Ҳамидулло Абдунабиев, 2.Николоз Мали (18.Наримжонжон Аҳмаджонов, 62), 4.Нажмиддин Нормуродов, 6.Бобурбек Йўлдошев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 9.Имеда Ашортиа (8.Мартин Шролер, 67), 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 15.Марко Бугарин, 23.Асадбек Раҳимжонов (10.Расул Йўлдошев, 57), 74.Луис Качорри (22.Азизбек Амонов, 67), 77.Музаффар Олимжонов.
Захира: 1.Абдумавлон Абдужалилов, 5.Александр Зевадинов, 30.Сардор Абдунабиев, 57.Амир Тўрақулов, 66.Азизбек Тўлқунбеков.

"Қўқон-1912": 13.Азизхон Исақов, 4.Аслиддин Тоштемиров, 5.Жасурбек Ёқубов, 6.Алишер Салимов, 7.Шота Гвазава, 8.Бахтиёржон Қосимов, 11.Шаҳзод Бешимов (10.Ҳусниддин Ғофуров, 90+2), 19.Шаҳзод Акрамов, 22.Муҳаммаданас Ҳасанов (9.Жавоҳир Ҳусанов, 72), 44.Андро Гиоргадзе, 69.Егор Кондратюк (14.Жасур Холтўраев, 60)
Захира: 1.Рустам Нортожиев, 15.Зафар Ҳакимов, 17.Алишер Хайруллаев, 18.Баҳром Абдураҳимов, 23.Бекжон Жўрабоев, 30.Иброҳимжон Мухторов.

Огоҳлантиришлар: Николоз Мали (28), Марко Бугарин (76)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+7. ГОЛ! "Бунёдкор" дарвозабонининг қўпол хатосидан унумли фойдаланган Ҳусанов жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди! 

90+2. "Қўқон-1912" таркибида ўзгариш амалга оширилди.

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

89. Олимжонов томонидан рақиб жарима майдонида йўлланган зарбага аниқлик етишмади.

84. ГОЛ! Холтўраев ўзи ишлаган пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди!

83. "Бунёдкор" дарвозаси томон пенальти белгиланди. Бобур Йўлдошев фол ишлатди деб топилди.

80. Бурчак узатмасидан сўнг Холтўраев рақиб жарима майдонида йиқилди, ҳакам ўйинни давом эттириш лозимлигини таъкидлади. Кейинчалик ҳакам ВАР монитори қаршисига йўл олди.

78. Қосимов томонидан ижро этилган жарима зарбасига аниқлик етишмади.

76. Бешимовни қоидабузарлик эвазига тўхтатиб қолган Бугаринга сариқ карточка кўрсатилди.

1270 нафар томошабин бугунги учрашувни стадиондан кузатмоқда экан.

74. Расул Йўлдошевнинг олисдан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

72. "Қўқон-1912"да ўзгариш содир этилди.

69. Мезбонлар томонидан йўлланган зарба Гиоргедзега тегиб қайтди, "Бунёдкор" пенальти сўради, ҳакам ўйинни давом эттириш кераклигини таъкидлади.

67. "Бунёдкор" таркибида икки ўзгариш амалга оширилди. 

66. Абдухолиқов яқин масофадан рақиб дарвозасига аниқ зарба йўллай олмади.

64. Абдухолиқовнинг рақиб жарима майдонидан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

62. "Бунёдкор"да ўзгариш содир бўлди.

60. "Қўқон"да ўзгариш: Кондратюк ўрнига Холтўраев майдонга тушди.

57. "Бунёдкор"да ўзгариш: Йўлдошев Раҳимжоновни алмаштирди. 

55. Бугарин меҳмонларнинг ҳужумини олдини олди, қарама-қарши ҳужумда Тоштемиров ишончли ҳаракат қилди.

51. Олимжоновга тиббий ёрдам кўрсатилди.

48. Зарба! Акрамовнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбасини Абдунабиев қайтарди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45+1. Ашортиа ўйиндан ташқари ҳолатда қолди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

44. Ашортиа рақиб жарима майдонидан ўта ноаниқ зарба йўллади.

42. Гиоргадзе мезбонларнинг бурчак узатмасини қайтарди.

38. "Қўқон-1912" футболчиси Ёқубов Бугариннинг ўта қўпол хатосидан унумли фойдалана олмади. Унинг деярли бўш қолган дарвоза томон йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

36. Ашортиа чап қанотдан жарима майдонига узатилган тўпга зарба бера олмади.

36. Майдон марказида Йўлдошевга нисбатан фол ишлатилди.

31. Кондратюк рақиб жарима майдонида бош билан ноаниқ зарба йўллади.

28. Мали Бешимовга нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.

23. Майдон марказида ҳаводаги тўп учун курашда Качорри ва Гиоргадзе ўртасида тўқнашув содир бўлди.

21. Мезбонлар чап қанотдан навбатдаги ҳужумни ташкиллаштиришди, жарима майдонига узатилган тўпга ҳеч ким етиб кела олмади.

16. ГОЛ! Абдухолиқов "Қўқон-1912" ҳимоячиларининг тўпни қайтаришдаги хатосидан унумли фойдаланган ҳолда дарвозани ишғол қилди! 

11. Меҳмонларнинг ўнг қанотдан бошлаган ҳужуми бесамар якунланди.

9. Качоррининг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

6. Малининг ўнг қанотдан узатмасини Абдухолиқов бош билан рақиб дарвозасига тўғрилаб қўя олмади.

3. Ашортианинг зарбасига аниқлик етишмади.

3. Нормуродов тўп учун курашда Акрамовдан устун келди ва рақиб ҳужумини зарарсизлантирди.

1. Олимжонов чап қанотдан олдинга бориб, марказ томон пас берди. Исоқов тўпни эгаллаб олди. 

1. Ўйин бошланди. Мезбонлар тўпни ўйинга киритди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Бунёдкор" тўқ бинафшаранг, "Қўқон-1912" оқ-кўк рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика