RU

Последние новости

03:42Небойша Йовович: "Насаф" бугун креативлик ва бўшлиқ яратишда оқсади. Биз эса интизомни сақлаб қолдик"  0 03:00ЕЧЛ. "Ливерпуль" "Энфилд"да "Реал Мадрид"ни ожиз қолдирди. Мбаппе муҳим паллада пенальтидан гол ура олмади  153 02:55ЕЧЛ. "Ювентус" ва "Астон Вилла" дуранг ўйнашди. "Боруссия Д"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  7 02:14Руд ван Нистелрой шу ҳафтанинг ўзида АПЛ клубида иш бошлайди!  0 00:50ОЧЛ-2. "Насаф" ўз уйида Қувайт клубига мағлуб бўлди, Комилов иккинчи голда қўпол хатога йўл қўйди  4 00:03"Бавария" Носир Ал Ҳелайфидан узр сўради  1 23:30ОЧЛ 2. "Шабаб Ал Аҳли" 0:2 ҳисобида орта бора туриб, якунда супер камбэк қайд этди. "Насаф" расман гуруҳда қолиб кетди  13 22:59Жамшид Искандеров "Навбаҳор"ни тарк этди(ми?)  14 22:37Рўзиқул Бердиев: "Мавсумнинг қайсидир қисмида 12 та мағлубиятсиз серия қайд этаётгандик, ҳозир эса кетма-кет тўртта мағлубият. Жуда ҳунук ҳолат"  78 21:51Тони Кроос "Golden boy" тақдимотида йил ўйинчиси мукофотига лойиқ кўрилди  4 21:2517 ёшли Ламин Ямаль "Golden Boy" совринини қўлга киритди!  10 21:04ОЧЛ-2. "Насаф" чемпионликдан кейинги 4-ўйинида ҳам мағлуб бўлди  317 20:40Расман: "Интер Майами" Луис Суарес билан янги шартномани узайтирди  2 19:54Санья Мбаппе ҳақида: "Роналду "Реал"даги фаолиятини яхши бошламаган, Бенземанинг трансферини хато, Бекхэмникини эса омадсизлик деб аташган. Улар клуб афсоналарига айланишди"  7 19:26Моуринью: "Педри менда "Барселона"дан кўра кўпроқ таассурот қолдирди"  4

Занжир реакцияси ёки "Эл-Классико"ни тактик таҳлил қиламиз Новости

Занжир реакцияси ёки "Эл-Классико"ни тактик таҳлил қиламиз

Зинедин Зидан "Реал" бош мураббийи сифатида "Барселона" ҳужумчиси Лионель Мессига тўртинчи бор қўриқчи қўймоқда.

Ковачич ёмон ўйнади. Аммо голли хатоларда бошқалар ҳам айбдор


Аввал Мессини Модрич қўриқларди, жорий мавсумда эса бу вазифа бошқа хорватияликка топширилди.

Биринчи вазият - Ковачис тўпсиз юрган Мессини майдон марказидаёқ кутиб ола бошлади, у билан қанотга бирга борди, югуришларини назорат қилиб турди. Аввалига "Реал" Мессига камида битта қўриқчи (Ковачич ёки Касемиро) қўйишга ҳаракат қилди, аммо бу иккиси ҳам прессингга киришиб кетди, Месси уларнинг ортидан тўпни қабул қилаётган пайтда Серхио Рамоснинг аралашуви вазият хавфли тус олмаслигини таъминлади. Муаммо шундаки, Ковачич Мессини ёмон кутиб олди: Хорват Леога жуда яқин юрди, ҳар икки паснинг бирини қабул қилишга имкон берди ва хавфнинг олдини олмади. "Барселона" шу йўл билан биринчи бўлимда иккита хавфли вазият яратди. Иккала вазиятда ҳам Ковачич аргентиналикка ҳалақит бера олмади ва уларнинг бири Месси узатмасидан сўнг, Паулиньонинг зарбаси билан якунланди.



Месси биринчи бўлимда тўпни қабул қилаётган пайтларда Ковачич шунчаки қараб турди. Вазиятларнинг бирида Матео "Барса" етакчисининг оёғи остига отилиб, тўпни олиб қўйди, аммо бу сўнгги чора эди, чунки Ковачич аргентиналикка тўпни қабул қилиш ва ўгирилиб олиш учун имкон берди, "подкат" бўлмаганда Месси рақибини осонликча алдаб ўтарди. Зидан биринчи бўлимни диққат билан кузатди, бироқ иккинчи бўлимда Ковачич яна ўша вазифа учун майдонга тушди. Ковачич ҳақиқатдан ҳам кучли ўйин кўрсата олмади.

Месси Матеони ўзи билан олиб юрди ва жамоадошлари учун бўш зоналар яратишни бошлади. Бу биринчи марта эмас. "Жирона"га қарши баҳсда Маффео ҳам аргентиналикни қўриқлаган эди ва Лео уни ўзи билан эргаштириб, бошқаларга вазият яратиб берди. Ковачич рақибининг айёрлигини тушунмади.



Биринчи голда кўпчилик Ковачични айблади, аммо пастдаги суратга қаранг. Қолганларчи?



Бу ерда бир нечта серияли хатолар бор:

1. Кроос ва Модрич тўпсиз ишлай олишмади. "Реал"нинг "Эл-Классико"даги прессинг тизими - "бирга-бир", фақат ўзи қўриқлаётган футболчига босим ўтказиш. Бу бирга-бирларда ҳамма мағлуб бўлди. Кроос тўп олишда ҳар доимгидек "юмшоқ", Бускетснга ҳалақит қилмади, Каталония клуби ярим ҳимоячиси эса бундан фойдаланиб ўгирилди ва пас берди. Модрич югураётган ҳамюрти Ракитични қўйиб юборди.

2. Зиданнинг "Реали"да Кроос ва Модрич хатоларини Касемиро тўғирларди - энди эса ундан box-to-box-ярим ҳимоячисини, тўп олиш учун ичкарироққа кирадин, ўз зонасидан қанотларга ҳаракатланадиган футболчи ясашмоқда. Тепадаги вазиятда, у прессингда ишлаётган эди ва Ковачични Ракитич ва Мессига қарши ташлаб кетди.

Ҳа, Ковачич бундай вазиятларда ярим ҳимоячиларни ортида хатоликларни тўғирлаш керак эди, аммо у Ракитич ва Мессига қарши 2га 1 қолди. Матео Месси томон юрди ва ҳамюрти учун жуда катта ҳудудни яратиб берди - лекин Ковачич Ракитични ёпганида, тўп бўш турган Мессига ўтарди ва вазиятнинг давоми қандай бўлишини тасаввур қилиш қийин бўлмасди. Воқеалар ривожи бундай бўлганида ҳам Ковачич танқидлар остида қоларди. Матео қўриқчи ролини ёмон ўйнади, бироқ айнан ўша вазиятда унинг асосий вазифаси - Месси эди.


"Реал" "Барса"нинг кучсиз жойига зарба берди


Серхио Бускетснинг "Эл-Классико"дан аввалги ўйинларини таҳлил қилсангиз, "Барселона" ЛаЛиганинг топ-учрашувларида сурункали муаммо орттириб олганини кўриш мумкин - ўнг қанотда ихчамлик йўқ эди. Хатто рақиб катта куч билан қанотни эгаллаб олганида ҳам Ракитич ва Паулиньолар қанотларга етиб бора олмасди ва курашларга қўшилмасди. Пастроқда "Валенсия"га қарши голли вазиятдан сурат бор. Гонсалу Гедеш ва Хосе Гайя Семедуга қарши қолишади, Ракитич эса попкорн билан фильм томоша қилмоқда. У Гайянинг қочишига реакция билдирмаяпти - иккинчи футболчини ҳам Семеду ёпишга уринмоқда.



"Барселона" "Эл-Классико"да ҳам шундай вазиятларни совға қилди, Зидан эса буни билган ҳолатда Каталония клубининг ўнг қанот ҳимоясини бузди. Марсело одатдагидек ҳужумга чуққурроқ кирди, Криштиану эса кўпроқ қанотда ўйнади, Кроос ҳам айнан шу ҳудудга ҳаракатланди. "Реал" бу зонада сезиларли устунликка эришди.

Бу ерда Ракитич позицион хатоларга йўл қўйди - бу баҳсдаги хато, аввалги суратдагига ўхшаб кетади. Роберто Марселога эътибор қаратган, унинг ортидан эса Кроос қочмоқда, Ракитич эса яна қотиб қолди. Крооснинг йўлини Иван эмас, Пике тўсди.



Пастдаги суратда энди Паулиньо хато қилмоқда. Кроос Серхи Робертонинг эътиборини ўзига тортди, Марсело қанотдан қочяпти, Паулиньо турган жойидан қимирламади, Роберто эса бразилияликни тўсишга улгурмади.



"Реал" ўзининг биринчи бўлимдаги асосий вазиятини айнан чап қанотдан яратди. Каталонияликларнинг хато узатмасидан сўнг тўп вертикал пас билан Марселога етказилади, Серхи Роберто ҳужумга қўшилгани туфайли ортга қайтишга улгурмасди, 2га2 вазиятда Пике бразилияликка қарши чиқди, голли вазиятда Карим Бенземанинг омади келмади.


"Қироллик клуби"нинг босими тер Штегенни қаҳрамонга айлантирди


Packing-статистикага эътибор берсак, биринчи бўлим "қаймоқранглилар" устунлигида ўтди дейиш мумкин. Тўп думалатиш бўйича "Барселона"нинг энг яхши футболчиси Марк-Андре тер Штеген бўлди. Унинг узатмалари 42 рақибни кесиб ўтди. "Реал"нинг "бирга-бир" тактикаси тузукроқ ҳужум яратишга имкон бермасди, тер Штеген ва Паулиньо эса ажойиб жуфтликка айланишди. Немис дарвозабони  тўпни ҳаволатиб узатса, Паулиньо уни илиб оларди - бу икки футболчи бир бўлимнинг ўзида 25 рақиб орасидан пас беришга муваффақ бўлишди.



Кўриб турганингиздек, бу ерда Месси Касемиро томонидан ёпилган, Ковачич Бускетснинг ҳаракатланишини назорат қилмоқда, ҳамма ўз жойида. "Барселона" тўпни сақлаб, ҳужум қилиши учун Паулиньога узун пас йўлланашдан бошқа йўли йўқ.

Тер Штеген ва унинг пас бериш сифати - бундай баҳслардаги "Барса"нинг асосий қуроли. Ўтган мавсум, Каталония клуби тўпни ўзида яхши сақлай олмаган пайтларда, тер Штеген узатмалар сони бўйича рекорд қўйди ва прессингдан чиқиш учун ажойиб йўлни топди. Ҳозир дунёда тўпни бундай сифатли назорат қила оладиган икки дарвозабон бор - тер Штеген ва Эдерсон.


Паулиньо - "Барселона" учун йил ўғирлиги


Майли Паулиньо ўзининг тақдимот маросимида тўпни ўйнатолмаган бўлсинг. Майли у Каталония клубига келган кунда 15-рақамли битта футболка сотилган бўлсин. Майли у фаолиятидаги аввалги мавсумларни футбол ўйнаш учун эмас, пул топиш сарфлаган бўлсин. Буни хатто Эрнесто Вальверде ҳам рад этмаган ва бразилияликни харид қилиш ғоясига шубҳа қилган. "Таркибимизда Паулиньо каби футболчилар йўқ. У ранг-баранг ҳаракат қилишимизга ёрдам беради" - дея фикр билдирганди Вальверде. Ҳаммаси у айтганидек бўлди.


Паулиньонинг стандарт роли - ўнг қанотдан марказга ҳаракатланиш ва зарба берувчи ролини эгаллаш, аммо "Эл-Классико"да у бошқачароқ ўйнади. Паулиньо танаффусгача тер Штегеннинг узатмаларини эгаллаш билан шуғулланди. Агар у ўнг қанотга йўл олса, Месси алдамчи ҳаракатлар билан унга зона яратиб берди.



Голдан сўнг, иккинчи бўлимда, Паулиньо ва Ракитич жой алмашишди. Ўнг қанот ҳар қандай ярим ҳимоячи билан кучсиз эди, бироқ "Барселона"га марказда яна бир тўп олувчи керак бўлди. Паулиньонинг ўзи тўпни олиб қўйишда иштирок этмади, бироқ прессингларда қолганлардан ичкарироқ кирди, "Реал"нинг иккинчи тўлқинини назорат қилди. Пастроқдаги суратда Паулиньо Кроосни кузатиб, Тонининг жарима майдончасидаги хавфли ҳаракатларини олдини олмоқда. Бундай 1га1 вазиятларда мағлуб бўлиш қийин.



Паулиньо "Барселона"нинг учинчи тўпурари эканлигини унутманг. Бразилиялик биринчи бўлимда 2та қулай вазиятга чиқди, "қаймоқранглилар"ни Кейлор Навас қутқариб қолди. Ҳа, ярим ҳимоячи "Барса"нинг пасли ўйинига мос тушмайди, унинг узатмалари Иньеста, Бускетс ва Ракитичникидан ёмон. Бироқ ундан рақиб дарвозасига хавф солувчи роли талаб қилинмоқда ва Паулиньо бу вазияни аъло даражада уддалаяпти.


"Эл-Классико"да асосий тактик ғоя ўзгаради


Ажойиб статистик маълумот бор, бу PPDA-прессинг ўлчови. Унинг тўлиқ номи - passes per defensive action. Масалан, "Барса" ўз ярим майдонида 12та узатма берса, кейин эса уни "Реал" эгаллаб олса, "Қироллик клуби"нинг PPDA кўрсаткичи 12 бўлади. Натижа сони қанча паст бўлса, шунча яхши. Аввалги йилларда "Барселона" кучли прессинг билан ўйнар эди, айниқса уй учрашувларида. Энди эса улар ташкиллашган ўйин кўрсатишмоқда. Юқори прессинг муҳим бўлмай қолди.


"Эл-Классико"лардаги PPDA
Мавсумлар"Реал""Барселона"
2015/16, Мадрид12,169,82
2015/16, Барселона15,885,14
2016/17, Барселона10,825,45
2016/17, Мадрид
10,578,08
2016/17, Барселона
13,2113,14


Энди "Барселона" прессингда пассивроқ, бошқа жиҳатларга кўпроқ эътибор қаратган ва бу Эрнесто Вальверденинг хизматлари. Ҳозир "Барса" Вальверденинг "Атлетики"га ўхшаб қолган: Тартибли прессинг, аммо меъёрида, олдинда узун паслар учун манзил бор (Паулиньо), қанот ҳимоячилар ҳужумга қўшилади.

Бундай баҳсларда хатолар занжир реакцияси ҳамма нарсани ҳал қилади, худди домино йиқилишига ўхшаб. Бускетс айёр пас билан Кроосни бартараф этди. Ракитич тезликни оширди ва Модрични ортда қолдирди. "Қаймоқранглилар" ўзларининг микровазиятларида мағлуб бўлишди, Ковачич эса бу ерда айбдор эмас. У занжир реакцияси қурбонига айланди.

Рейтинг: +39   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика