RU

Последние новости

22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  3 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   1 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00ЕЧЛ. "Қайрат" - "Реал" баҳси асосий таркиблари маълум!  45 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  36 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  11 19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  4 19:20ЎФА нега жим?  12 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  10 18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  24 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  3 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  2

Забиҳилло Ўринбоевда юбилей Новости

Забиҳилло Ўринбоевда юбилей

Ўзбекистон ОТЖ сардори Забиҳилло Ўринбоев бугун терма жамоа либосидаги ўзининг юбилей учрашувини ўтказмоқда.

Турли ёшдаги терма жамоаларнинг деярли барчасида ўйнаб келаётган Забиҳилло Ўринбоев учун Индонезияда ўтаётган Осиё ўйинлари доирасидаги Қатарга қарши баҳс 30-учрашуви сифатида қайд этилади.

2011 йилдан буён Ўзбекистон (U17) терма жамоасида ўз иштирокини бошлаган ҳужумчи ўтган 7 йил мобайнида Ўзбекистоннинг (U17, U19, U20, U23) турли ёшдаги терма жамоалари сафида ўйнаб келмоқда.

Забиҳилло Ўринбоевнинг терма жамоа либосидаги дебют ўйини 2011 йили Янги Зеландияга (U17) қарши учрашувда содир бўлганди.

Шу вақт мобайнида Забиҳилло Ўринбоев Ўзбекистон (U17) ўсмирлар терма жамоасида 5, Ўзбекистон ёшлар (U19, U20, U21) терма жамоаси сафида жами 15 ҳамда Ўзбекистон ОТЖ таркибида 7 маротаба ўйнаган. Шунингдек, ҳужумчи жорий йилда Ўзбекистон терма жамоаси сафида (Эрон, Уругвай) 2 ўртоқлик ўйинларида майдонга тушди.

Забиҳилло Ўринбоев турли ёшдаги терма жамоалар сафида шу кунга қадар майдонга тушган 29 учрашувида рақиблар дарвозасини 9 маротаба ишғол этишни уддасидан чиққан.

Забиҳилло Ўринбоев Индонезия (U19), БАА (U19), Австралия (U19), Таиланд (U19), Гондурас (U20), Фижи (U20), Жанубий Корея (U23) ҳамда Бангладеш (U23) терма жамоалари дарвозаларини "ўққа" тутган.

Қатарга қарши мазкур ўйин эса ОТЖ терма жамоамиз сардори учун терма жамоалар таснифидаги юбилей 30-учрашувга айланди.

Рейтинг: +30   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика