"Ювентус" Холандни харид қилиш учун учинчи бор уриниб кўради
10 апр 2020 19:37
Новости
"Ювентус" Холандни харид қилиш учун учинчи бор уриниб кўради
Туриннинг "Ювентус" клуби Эрлинг Холандни сотиб олиш фикридан қайтгани йўқ.
"Calciomercato" нашри хабарига кўра, "кекса синьора" 19 ёшли футболчига қизиқишда давом этгани ҳолда унинг агенти Мино Райоладан эҳтимолий трансфер учун муносабат кутмоқда. "Ювентус" спорт директори Фабио Паратичи 2018 йилда ҳам Холандни харид қилишга уриниб кўраган, аммо норвегиялик футболчи "РБ Зальцбург"ни танлаганди. Туринликлар жорий йилнинг қишида ҳам иқтидорли ҳужумчининг трансферини амалга оширишга уринганди. Аммо бу гал форвардни дортмунднинг "Боруссия" клуби илиб кетди.
Маълумот учун, Холанд "Боруссия" учун 11та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол ва 2та самарали узатмага муаллифлик қилди.

Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии