"Ювентус" МЮ футболчиси учун ўз вингерини бериб юбормоқчи
22 июн 2024 12:01
Новости
"Ювентус" МЮ футболчиси учун ўз вингерини бериб юбормоқчи
"Ювентус" "Манчестер Юнайтед" фуболчисини ўз сафига қўшиб олиш учун Федерико Кьезани бериб юборишга тайёр.
Турин клуби Мэйсон Гринвуд билан шартнома имзолашга қизиқиб қолган, аммо у учун инглизлар сўраётган 40-50 млн. евро тўлашга тайёр эмас.
Маълумотларга кўра, трансфер нархини пасайтириш учун "кекса синьора" келишувга Кьезани қўшиши мумкин.
Шу билан бирга "Ювентус"да италиялик вингерни бериб, ўрнига Жейдон Санчони ижарага олиш варианти ҳам бор, бироқ футболчи маошининг бир қисмини МЮ тўлашда давом этиши керак.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии