RU

Последние новости

14:10Футзал. Олий лига 2-тур учрашувларига Андижон мезбонлик қилади  0 13:43Манба: Отабек Шукуров фаолиятини қаерда давом эттириши маълум  1 13:16Испаниялик мураббий: "Ўзбекистон Кубоги финалига "Пахтакор" ва "Бухоро" чиқади"  6 12:49​"Ливерпуль" афсонасининг ўғиллари "Сити"да дебют қилди  0 12:22Ишончсизлик ҳақидаги миш-мишлар рад этилди: Алонсо Винисиус ҳақида баёнот берди  0 11:53"Арсенал" Япония терма жамоаси вингери билан шартнома тузмоқчи  0 11:21Вадим Абрамов Самарқандда тарих ёзадими? "Пахтакор"да ортга йўл қолмади  5 10:46Рауль Бундеслига жамоасига бош мураббий бўлиши мумкин  0 10:18Узоқ муддатга сафдан чиққан Гави жароҳати ҳақида фикр билдирди  1 09:48"Манчестер Сити" меҳмонга боради. Лига кубогининг навбатдаги босқичига қуръа ташланди  3 09:40Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  5 09:22Суперлига. Бугун 23-турга старт берилади  17 08:55Рустам Ашурматов жума куни майдонга тушиши мумкин, Машарипов эса  0 08:27Остон Ўрунов яна жароҳат олди   5 08:03Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади  25

Юпп Хайнкес футбол яқинда пайдо бўлиб қолмагани ҳақида гапирди Новости

Юпп Хайнкес футбол яқинда пайдо бўлиб қолмагани ҳақида гапирди

"Бавария"га "тез ёрдам" учун мавсум охиригача нафақадан қайтган Юпп Хайнкес унинг муваффақият қозонишига шубҳа қилаётганларга жавоб берди.

Юпп Хайнкес "Бавария" клубининг ютубдаги расмий каналига интервью берди.

"Охирги йилларда менга европанинг бир қатор гранд жамоаларидан таклифлар келганди. Аммо мен футболга қайтишни истамадим. "Бавария"га қайтганим бу "камбэк" эмас, шунчаки вақтинча уларга кўмагим керак бўлди. "Бавария" бўлгани учун қайтишга қарор қилдим. Ажойиб мавсумдан кейин нафақага чиққанимда, бир кун келиб жамоага қайтишим ҳақида тасаввур ҳам қилмагандим. 

Мен билан биргаликда мураббийлар штабидаги жамоам ҳам клубга қайтиши мен учун муҳим эди ва бу содир бўлди. Биламан, мени муваффақият қозонишимга шубҳа қиладиганлар ҳам топилади. Лекин футбол яқинда пайдо бўлиб қолгани йўқ. Футболда баъзи нарсаларга ақлим етади. Нафақага чиққанимдан кейин ҳам футболни кузатдим.

Жамоадаги ҳозирги вазиятни чуқур таҳлил қилиб чиқишим керак. Қийин вазиятга қарамай "Бавария" ўзининг ҳақиқий юзини кўрсатади. Қандай жамоани тузмоқчиман? Мен ҳар бир киши барча учун ишлаши ва клуб муваффақиятини ўйлайдиган жамоани тузмоқчиман.

Анчелотти? Карло ҳақиқий жентельмен ва ажойиб мураббий. Истеъфо эса исталган мураббий билан содир бўладиган вазият", - дейди Юпп Хайнкес.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика