Ёрқин Назаров легионерлар ҳақида: "5 дақиқалик роликда Жаҳон чемпиони, 90 дақиқаликда оёғига тўп ҳам тегмаяпти"
14 янв 2023 19:05
Новости
Ёрқин Назаров легионерлар ҳақида: "5 дақиқалик роликда Жаҳон чемпиони, 90 дақиқаликда оёғига тўп ҳам тегмаяпти"
"Сўғдиёна" бош мураббийи Ёрқин Назаров легионерларни олиш жараёни ҳақида гапирди.
"Бизга ҳам роликлар, видеоларини юборишади. Декабрь ойидаги йиғинда шу роликларни 10 кун давомида кузатдик. Чунки 5 дақиқалик роликда улар Жаҳон чемпионларидан фарқи йўқ. Лекин 90 дақиқалик ўйинларини кўрсак бошқача таассурот қолдиряпти. Ҳаттоки оёғига тўп тегмаяпти. "Сўғдиёна"га чақирган легионерларимизни хориждаги дўстларимиз кузатган. Ўйлайманки, иккиси ҳам уялтириб қўймайди. Ўқув-машғулот йиғинларимизга жалб қилдик. Раҳбарият тайёргарлик кўриш учун яхши шароитларни яратиб беряпти. ",- дейди мураббий.
Ёрқин Назаров билан ташкил қилинган интервьюнинг тўлиқ қисми тез орада эътиборингизга ҳавола этилади.

Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии