RU

Последние новости

17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  2 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  1 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  0 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  4 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  3 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  4 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  8 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3

Йилнинг энг чиройли голи муаллифи - Музаффар Музаффаров: “Менга овоз берганлардан миннатдорман” Новости

Йилнинг энг чиройли голи муаллифи - Музаффар Музаффаров: “Менга овоз берганлардан миннатдорман”

Маълумки, кеча ЎФА ва ПФЛнинг ортда қолаётган 2019 йил якунлари бўйича байрам тадбири ўтказилди.

Унда “Металлург” футболчиси Музаффар Музаффаровнинг Суперлига доирасида “Навбаҳор” дарвозасига жаримадан киритган голи “Йилнинг энг яхши голи” номинациясида энг кўп овоз тўплади. Шу тариқа ушбу соврин Музаффаровга насиб этди. Тақдирлаш маросимидан сўнг Музаффар сайтимиз учун қисқача интервью берди.

- Авваламбор ушбу тадбирда иштирок этганимдан хурсандман. Бунинг учун менга овоз бериб, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаган яқинларимга миннатдорчилик билдираман. Албатта ПФЛ матбуот хизмати томонидан ижтимой тармоқларда ўтказилган овоз бериш жараёни мени бефарқ қолдирмади ва имкон қадар уни кузатиб боришга харакат қилдим. Якунда энг кўп овоз тўплаганимдан мамнунман.



- “Навбаҳор”га қарши ўйинда киритган ўша голим, учрашувда “Металлург”га ғалаба келтирганди. Жарима зарбаларини амалга ошириш бўйича машғулотларда ҳам астойдил ишлайман. Баҳс давомида узоқ масофалардан дарвоза томон зарба йўллаб, омадимни синаб кўришга интиламан. Насиб қилса келгуси мавсумларда ҳам бунданда чиройли голларни уриб, мухлисларга завқ бағишлашга бор кучим билан харакат қиламан.

- Кейинги тақдиримни қайси жамоа билан боғлашим ҳозирча аниқ эмас. Тўғриси, олдимда бир нечта таклифлар турибди. Айрим клублар билан музокарадамиз. Лекин ҳозирча аниқ қарорга келиб улгурмадим. Сабаби фаолиятимни хорижда давом эттиришим ҳам мумкин. Агентлар бу бўйича яқин орада сўнгги гапни айтади. Шунга қараб иш тутаман. Яширмайман, менга ҳозирда ОЧЛда ўйнайдиган клублардан қизиқиш бўлмоқда. Агарда хорижга кетиш варианти амалга ошмаса, балки ўзимни ОЧЛда иштирок этувчи клубда синаб кўрарман. Менимча бу масала ушбу хафтада аниқ бўлади – дейди Музаффаров.



Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика