RU

Последние новости

23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 23:00Бельгия. "Антверпен" - "Сент-Жиллуаз". Ҳамюртимиз захирада  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  1 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  1 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  1 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  12 19:23ПФЛ ОФКга мурожаат қилиб, халқаро талаблар ҳимоя қилинишини сўради   5 19:05"Юве" "Челси"нинг 68 млн евролик таклифини рад этди – Йилдиз сотилмайди  2 18:36"Бавария" Гарначога қизиқмоқда, футболчи АПЛда қолишни истамоқда  2 18:07"Барселона" Япония бўйлаб тур тақвимини эълон қилди  3

Йерри Мина:”Ҳар куни машғулотларда 50 евро йўқотардим” Новости

Йерри Мина:”Ҳар куни машғулотларда 50 евро йўқотардим”

“Барселона” ҳимоячиси Йерри Минанинг айтишича, у ўтган мавсумда кам ўйин амалиётига эга бўлганлиги учун ўзини ёмон ҳис қилган.

“Мен ёмон нарсалар ҳақида ўйлардим. Ҳаммаси мен учун тугади, деб ўйлай бошладим. Шу даражада ёмон аҳволга тушиб қолгандимки, Коутиньо ва Паулиньо менга ёрдам беришга интилишди. Мени тинчлантириб, ҳаммаси жойида бўлишини тушунтира олишди.  

Тушунаман: менинг позициямда ажойиб футболчилари тўп тепишади. Аммо мен барчани ҳайратда қолдириш учун бир дақиқа бўлсада майдонга тушмоқчи эдим, бироқ бу нарса содир бўлмади.

Жамоага келганимда Месси ва Суарес билан биргаликда яхши муҳитни яратишга уриндик. Машғулотларда ким жарима тўпини яхши ижро этиши борасида баҳслашардик. Ҳар куни машғулотларда 50 евро ютқазардим.

Албатта, улар бетакрор футболчилар. Жарима зарбасини дарвозанинг ўзлари истаган нуқтасига исталгандек йўналтира олишади. Улар буюк футболчилар.

Олдинда мени нима кутаётганини билмайман, аммо хотиржамман. 23 ёшдаман ва ҳали анча вақт майдонда тўп тепаман”, дейди Мина.

Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика