RU

Последние новости

00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  0 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  5 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  24 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  6 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  18 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  8 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  143 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  18 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  2 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  473 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  6 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  5

Яман - Ўзбекистон. Ал Ҳилоли биз учун қанчалик омадли ҳакам? Новости

Яман - Ўзбекистон. Ал Ҳилоли биз учун қанчалик омадли ҳакам?

ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Яман - Ўзбекистон учрашувини уммонлик Абдуллоҳ Ал Ҳилоли бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.
1970 йилда туғилган бу ҳакам халқаро фаолиятини 2002 йилда бошлаган. Умуман олганда бу ҳакам жамоаларимиз иштирокидаги жами 13та ўйинда ишлаган. Шундан 5тасида ғалаба ва 7тасида дуранг қайд этилган. Бу ҳакам иштирокидаги биттагина учрашувда жамоаларимиз мағлуб бўлишган.

Ал Ҳилоли "Насаф" иштирокидаги битта ўйинда ишлаган. Ўшанда 2012 йил ОЧЛ гуруҳ босқичи доирасидаги "Истиқлол" - "Насаф" учрашувида 0:0 ҳисоби қайд этилган эди. 2015 йил ОЧЛ гуруҳ босқичи илк турида "аждарлар" Қаршида Эроннинг "Тракторсози" клубини қабул қилишган ва 2:1 ҳисобида ғалабага эришишган.



2009 йил ОЧЛ гуруҳ босқичида "Пахтакор" БААда "Ал Аҳли" меҳмони бўлиб 2:1 ҳисобида зафар қучган. 2008 йил "Бунёдкор" Эронда "Сепахон" билан (1:1), 2009 йил Тошкентда "Ал Шабаб" билан (0:0), 2012 йил Австралияда "Аделаида Юнайтед" билан (2:2) дуранг ўйнаганида айнан шу ҳакам учрашувда бош ҳакам бўлган. 2015 йил ОЧЛ гуруҳ босқичида "Бунёдкор" Қатарда "Лаҳвия" меҳмони бўлиб 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган.

2009 йилги ОФК кубоги чорак финалида "Нефтчи" ўз уйида "Соут Чайна" клубини 5:4 ҳисобида мағлуб этган.

Ал Ҳилоли турли ёшдаги терма жамоаларимизнинг 5та ўйинида ишлаган. ЖЧ-2010 саралаши доирасидаги Ливанга қарши сафардаги баҳсда Ўзбекистон 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. 2011 йил Қатардаги Осиё Кубоги доирасидаги Хитой - Ўзбекистон ўйинида дуранг қайд этилган - 2:2.



2012 йил олимпиада саралашида олимпия терма жамоамиз Австралия билан сафарда 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган. ЖЧ-2014 саралашида Ўзбекистон сафарда Ливан билан дуранг ўйнаб қайтган - 1:1. Ниҳоят 2014 йил U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Индонезия 3:1 ҳисобида таслим қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Яман - Ўзбекистон учрашуви 17 ноябрь куни 20:30да бошланади.


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика