Хосе-Луис Вильянуэва: Ҳеч бўлмаса битта ўйин учун ҳам Ўзбекистонга қайтгим келади
16 авг 2013 15:18
Новости
Хосе-Луис Вильянуэва: Ҳеч бўлмаса битта ўйин учун ҳам Ўзбекистонга қайтгим келади
2008-2009 йилларда “Бунёдкор” жамоаси сафида тўп тепган чилилик ҳужумчи Хосе-Луис Вильянуэва клуб тарихида ўзига хос из қолдирган.
У жамоага жуда тез мослашиш билан бир қаторда муҳим голларга муаллифлик қилган. Ундан ташқари, Вильянуэвадаги голни ҳис қилиш қобилияти ва аниқ позиция танлаши унинг асосий ютуғи эди.
Вильянуэва жамоани тарк этганига тўрт йил бўлган бўлса-да, “Бунёдкор” мухлислари ҳали ҳам чилилик ҳужумчини яхши хотиралар билан эслашади. Хўш, ҳужумчи “Бунёдкор” ҳақида нималарни эслаб туради? Хосе билан суҳбатимиз айнан шу мавзуда бошланди.
- “Бунёдкор” жамоасини эслаб турасизми?
- Албатта, “Бунёдкор” ва Ўзбекистонда ажойиб кунларим ўтган. Бу ердаги фаолиятим ҳам қониқарли чиққан.
- Жамоани тарк этишингизга нима сабаб бўлган?
- Мен “Бунёдкор”ни тарк этган мавсумда клуб энг юқори чўққиларни забт этишини кўзлаб, энг асосий мақсад – жамоа Осиё Чемпионлар лигаси бош совринини Ўзбекистонга олиб келиш эди. Шунга яраша таркибга энг кучли маҳаллий ва хорижлик футболчиларни жалб этиш сиёсати авжига чиққанди. Қисқаси асосий таркибга кириш учун бутун вужудим билан меҳнат қилиб, рақобатни енгиб ўтишим лозим эди. Ўйлашимча, ўша йили мен ёмон спорт формасида эмасдим. Лекин негадир Сколари мендан кўра янги футболчиларга ишонишни маъқул топди. Ўшанда “Бунёдкор”дагилар мухлислар фикрига қулоқ солиб, мени қўйиб юбормасликлари лозим эди, деб ўйлайман.
- Шундай бўлса-да, энг ёрқин ўйинларингиз айнан “Бунёдкор”даги фаолиятингизга тўғри келди. Шундай эмасми?
- Ҳа, “Бунёдкор”да жуда яхши дамларни ўтказдим. Майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам! Ўшлашимча, ўша пайтда “Бунёдкор”нинг ўйинларидан бутун ўзбек халқи завқ олган. Шунингдек, Чилининг “Универсидад Католика” ҳамда Аргентинанинг “Расинг” клубларидаги фаолиятим ҳам алоҳида аҳамиятга эга бўлган.
- Жанубий Америка футболини ташлаб, Осиёга йўл олганингиздан сўнг ҳаётингизда нималар ўзгарди. Нималар топдингиз-у, нималар йўқотдингиз?
- Йўқотганим шуки, Чили терма жамоасига бошқа чақирилмаганман. Лекин бунда айбни нимадан қидиришни ҳам билмайман! Балки масофа жуда узоқ бўлгани боис бош мураббий мени кузата олмаган бўлиши ҳам мумкин. Топганларимга келсак, янги ҳаёт ва дўстлар орттирдим. Тажрибам ошди. Меҳмондўст ва хушмуомалали ўзбек халқи билан танишдим.
- Ҳозир ҳам “Бунёдкор” жамоаси билан қизиқиб турасизми?
- Вақтим бўлиб, интернетга кирганимда “Бунёдкор” веб-саҳифасига ташриф буюриб, янгиликлардан бохабар бўлиб тураман. Шунингдек, Ўзбекистондаги бошқа танишларим билан гаплашганимда улардан янги маълумотлар ва ўзгаришлар ҳақида сурайман.
- Ўзбекистонга яна қайтиш истагингиз борми?
- Очиғини айтсам, юртингизга жуда-жуда қайтгим келади: ҳеч бўлмаса битта ўйинга бўлса ҳам! Янги барпо этилган “Бунёдкор” стадиони майдонига тушиб, бир бўлим футбол ўйнасам ҳам ўзимни жуда бахтиёр ҳис қилардим. Шунингдек, ўзбекистонлик футбол мухлислари билан суҳбатлашгим келади. Улар менга руҳий далда ва ишонч бера олишган ва ҳар доим мени қўллаб-қувватлашган.
Ўзим билан эсдалик учун “Бунёдкор” либосларини олиб келганман. Бу формани қўлимга олганимда, тўрт йил олдинги фаолиятим ёдимга тушади.
- Сиз “Бунёдкор”да жуда яхши тезлик олиб, кетма-кет голлар урган эдингиз. Айниқса, Эроннинг “Сайпа” клубига қарши учрашувларда рақиб аъзолари Сизни тўхтата олишолмаган. Бироқ, ярим финалда “Аделаида Юнайтед” билан баҳсларда негадир ўйнагингиз келмаган. Кўпчилик бу ҳолни ҳали ҳам тушунмайди. Аслида нима сабабдан австралияликларга қарши ўзингизни кўрсата олмагансиз?
- Бу нотўғри фикр! Ишонинг, мен ҳар бир ўйинда бор кучим билан ҳаракат қилганман. “Аделаида Юнайтед” билан баҳслар арафасида жароҳатланган эдим. Шунга қарамасдан махсус укол билан ўйнашга уринганман. Афсуски, бу ўз таъсирини кўрсатиб, рақибни ўз голарим билан жазолай олмаганман.
- “Бунёдкор”ни тарк этиб, Хитойнинг “Тянцзин Теда” клубига йўл олдингиз. Бу икки клубни солиштириб бера оласизми?
- “Бунёдкор”да ўйнаган кезларимда клуб Осиёнинг гранд жамоаларидан бири эди. Жамоанинг мақсади асосан халқаро майдонга қаратиларди. Шунингдек, ички чемпионат доирасида ҳам икки-уч рақиб билан жуда-жуда эҳтиросли ва шиддаткор ўйинлар бўларди. Айтмоқчиманки, шу ўйинларда чемпионлик масалалари ҳал этиларди. Хитойда эса ундай эмас, ҳар бир ўйинга оддий қаралади.
- “Бунёдкор”даги дўстларингизга айтадиган гапларингиз борми?
- Клуб раҳбариятига ва ходимларига алоҳида раҳмат айтаман. Чунки мен билан боғлиқ ҳар қандай масаламда ёрдам қўлини чўзишган ва кўп яхшиликлар қилишган. Жамоа мухлисларига ҳам соғинчли салом деб қоламан.
Баҳодир МИРЗАЕВ суҳбатлашди.

Комментарии