RU

Последние новости

17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  0 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  1 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  3 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  11 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1

Хитойда трансфер ойнаси ёпилди. Хитойликлар ёзда қанча сарфлашди? Новости

Хитойда трансфер ойнаси ёпилди. Хитойликлар ёзда қанча сарфлашди?

Бир неча кун олдин Хитой Суперлигаси клублари учун ёзги трансфер бозори ўз якунига етди.

Бутун дунё юлдузларини ўз сафига қўшиб олишга уринган Хитой чемпионати "аждарлари" сўнгги трансфер ойнасида жуда кам "олов" сарфлади. Ёзги трансфер мавсумида хитойликлар бор-йўғи 28 млн. евро сарфлашди.

Хитой Суперлигаси раҳбариятининг легионерлар сонини 4 тадан 3 тага камайтириш ва харид қилинган ҳар бир футболчи учун сарфланган пул миқдорида 100% лик солиқ тўлаш кераклиги ҳақида қарорлардан сўнг, хорижлик футболчилар импорти сезиларли даражада камайди.

Хитой чемпионати Ўзбекистон олий лигаси каби март ойида бошланиб, ноябрь ойида якунланади. Шу сабабли, февраль ойида Хитой клублари трансферлар учун 403 млн. евро сарфлашди.

Бироқ ўша йирик харажатлар ўз якунига етган кўринади. Сўнгги маротаба бундай кам сарфлар 2014 йилнинг ёзида қайд этилган. Ўшанда хитойликлар 27,5 млн. евро сарфлашган.


2017 йилнинг ёзида 28 млн. евронинг катта миқдори Адриан Рамос (12 млн. евро), Антони Модест (5,7 млн. евро), Бенжамин Муканжоларга (5,5 млн. евро) сарфланди.

Хитой клублари харид қилган футболчиларнинг фақат бир неча нафари ўз пулига яраша ўйин кўрсатмоқда. Улардан бири Халк (15 та гол) бўлса, иккинчиси Эран Захави (14 та гол).

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика