Хитой июнь ойида Тринидад ва Тобаго билан ўйнайди
27 апр 2016 16:52
Новости
Хитой июнь ойида Тринидад ва Тобаго билан ўйнайди
ЖЧ-2018 саралаши 3-босқичидаги Ўзбекистон терма жамоасининг рақиби Хитой термаси июнь ойида ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Олдинроқ Гао Хонгбо бошчилигидаги жамоа Андоррага қарши ўйнаши маълум қилинганди. Бироқ ФИФА расмий сайти хабарига кўра Хитой 3 июнь куни Тринидад ва Тобаго терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Учрашув Циньхуандао шаҳридаги стадионда бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 11 октябрь куни Тошкентда Хитойга қарши ўйнайди.
Комментарии