RU

Последние новости

12:56"Ньюкасл" ҳимоячисини "Манчестер Сити"га қўйиб юбормоқчи эмас  0 12:31Расман: "Пахтакор" ироқлик ҳимоячи трансферини эълон қилди  0 12:19Манба: Тожикистон собиқ устози Сегрт Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувига келиши кутилаётган Лёвга ёрдам бериши мумкин  6 11:54Асрор Алиқулов жамоадан кетгани йўқ — "Машъал"  0 11:34Қирғизистон клуби "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  1 11:21"Машъал" андижонлик футболчи билан шартнома имзолади  3 10:50"Нефтчи"ни яна бир тажрибали футболчи тарк этиши мумкин  4 10:16"Ливерпуль" футболчиси Италияга қайтишга яқин  4 09:47"Хоразм" легионери билан хайрлашди  2 09:14Одил Абдумажидов фаолиятини юртимизда давом эттиради  2 08:40"Нефтчи" яна бир легионер футболчи билан хайрлашишга яқин  11 08:13“Мираброр Усмонов кубоги-2025”. Бугун Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб борамиз  6 07:30Саудия Арабистони футболчилари Ўзбекистон U-23га қарши баҳс олдидан нималар деди?  1 00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  4

Хислат Шобоев : “Селекция ишларини Қашқадарёдан бошладик” Новости

Хислат Шобоев : “Селекция ишларини Қашқадарёдан бошладик”

Бухоро вилояти Пешку туман ихтисослаштирилган футбол мактаб –интернати қошидаги селекция ишлари билан шуғулланувчи мураббийлар Қашқадарёда бўлиб қайтди.

Маълумки, Бухоро вилояти Пешку туман ихтисослаштирилган футбол мактаб –интернати  директори Хислат Шобоев кўмагида ташкил этилган ушбу селекция ишларининг мақсади  Республикадаги ёш истеъдод эгаларини йўқолиб кетишларига йўл қўймаслик , уларни футбол мактабдаги  турли ёш тоифасидаги  ўқув гуруҳ  машғулотларига жалб этиш ва ёш иқтидор эгаларини қўллаб-қувватлашдир.

“Ҳар бир вилоят ва шаҳарда селекция ишлари бўйича мактабимиз томонидан бириктирилган селекционер мураббийлар бор.

Улар ҳар ойда мактаб раҳбариятига ҳисобот –маьлумот бериб боришади. Аммо вазиятни воқеа жойидан кузатиш ва иш жараёнини назорат қилиш мақсадида футбол мактабимиз қошидаги  селекция ишлари билан шуғуланадиган мураббийларимизни сафарларга юбораяпмиз.

Бизнинг асосий мақсадимиз- истеъдодли ёшларни сақлаб қолиш ва барча қулайликларга эга футбол мактабимизга жалб этиш, ва  уларни терма жамоалар миқёсидаги ўйинчи қилиб етишишни қуллаб-қувватлаш, шу орқали  терма жамоаларга номзод бўлган футболчилар географиясини кенгайтиришдир”- дейди  Бухоро вилояти Пешку туман ихтисослаштирилган футбол мактаб –интернати директори Хислат Шобоев.

Қашқадарё вилоятида болалар ва ўсмирлар футболидаги вазияти билан яқиндан танишиб  келган селекционер мураббий Алишер Бозоров сафардан фақат ижобий таассуротлар билан қайтганини маълум қилди.

“Сафарда Қашқадарё вилояти  бўйича  селекционер мураббий Алишер Бозоров ва Ғузор туман давлат ихтисослаштирилган футбол-мактаби мураббийси Достон Махматқулов билан  Қамаши туман Болалар –ўсмирлар спорт мактаби қошидаги футбол тўгараги билан яқиндан танишиб чиқдик.



У ерда бўлиб ўтган Республика очиқ турнирини ҳам кузатдик ва  мусобақа давомида тўрт беш нафар ёш иқтидорли  футболчиларни кўз остимизга олиб қўйдик.

Спорт мактабидаги  мураббийлар билан ҳамкорликга эришдик. Бу мактаб вилоятга кўплаб ёш  иқтидорли футболчиларни етиштириб бермоқда. Вилоятдаги ПФК қошидаги  “Насаф”, “Машъал” “Шўртан” “Севинч” жамоалари ва  Қарши олимпия заҳиралари коллежи, Ғузор футбол интернатларида таҳсил олаётган ёш футболчилар бунга мисол бўла олади.

Самарали ва ижобий селекция ишларимизни бошқа вилоятларда ҳам амалга оширмоқчимиз”, –дейди селекционер мураббий Алишер Бозоров.



Фахриддин Чориев.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика