RU

Последние новости

00:49Артета: "Гвардиола футболчи сифатида менинг қаҳрамоним эди. У билан ишлаш ҳаётимдаги энг тўғри қарорлардан бири бўлди"  1 00:45Роналду Globe Soccer талқинига кўра Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод  0 23:50"Барселона" "Камп Ноу"даги очилиш ўйини учун сюрприз тайёрлаб қўйилганини маълум қилди  1 23:28ЎФА Туркиянинг етакчи қурилиш компаниялари билан учрашув ўтказди. Унда Янги Тошкент Марказий футбол ўйингоҳини бўйича лойиҳалар тақдим этилди  9 23:10"Барселона" 2022/23 йилги мавсумнинг охирида "Бавария"га бонус тўламаслик мақсадида Левандовскидан бошқа гол урмасликни сўраган  1 22:35Фабио Каннаваро: "Сафар энди бошланмоқда, бироқ биз тўғри йўлдамиз"  11 21:51"Бавария" ва "Барса" Гримальдога қизиқиш билдирмоқда  2 21:35Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 1:1  0 21:09ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон беш поғона юқорилаб, Осиёнинг бешинчи жамоасига айланди  22 20:57Тони Кроос Винисиусни танқид қилди  1 20:36Криштиану Роналду АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди  18 19:50"Боруссия Дортмунд" форварди уйидан қурол топилди  0 19:28Александр Хомяков: "Бугун ҳаракатнинг ўзи камлик қилди"  1 19:00Италия яна ЖЧ саралашида омадсизликка дуч келди — олдинда ўтиш ўйинлари. Буёғига нима бўлади?   10 18:55Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик"  1

"Динамо" футболчилари "Бухоро"га қарши ўйин ҳақида қандай фикрлар билдиришди? Новости

"Динамо" футболчилари "Бухоро"га қарши ўйин ҳақида қандай фикрлар билдиришди?

Суперлиганинг 10-тури доирасидаги "Бухоро" – "Динамо" (2:2) учрашувидан кейин меҳмонлар вакиллари – Хислат Халилов, Марко Станоевич, Миржаҳон Мираҳмадов ва Ратиньо ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

Хислат Халилов:

"Бугун ғалаба қозона олмадик. Мухлислар олдида узр сўраймиз. Кейинги ўйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. 

Албатта, таъкидлаганингиздек, шу пайтга қадар мағлубиятга учрамаган бўлсак-да, кўп дуранг қайд этдик, бу кейинчалик зараримизга ишлаши мумкин. Лекин қўлимиздан келганча ҳаракат қиляпмиз. 

Ҳа, бугун жамоани мағлубиятдан сақлаб қолувчи гол муаллифига айландим. Гол уриш ҳар қандай футболчига ўзгача таассурот бахш этиши табиий ҳол. Бироқ барибир ғалаба голи бошқача эди. 

Бизнинг минимум мақсадимиз совриндорлар сафидан ўрин олиш ҳисобланади. Ҳали мавсумнинг катта қисми олдинда, шу боис қайси жамоалар чемпионлик учун курашишини аниқ айта олмайман. Ҳаммасини вақт кўрсатади".

Марко Станоевич:

"Биз учун оғир ўйин бўлди. "Бухоро" шундай аҳволдаки, беллашув қийин кечиши аниқ эди. Учрашувни яхши бошладик, аммо иккинчи бўлимда ишлар биз истаган йўналишда кетмади. Ютқазаётган эдик, лекин охирида вазиятни ўнглашга улгурдик.

Ҳа, ҳали ҳеч кимга мағлуб бўлмадик. Ҳеч бир жамоадан ортда қолмаяпмиз. Ҳар бир ўйинни аввалгисидан яхшироқ ўтказишга ҳаракат қиляпмиз. Айта оладиган гапим шундан иборат. Кейинги ўйинда бугун йўл қўйган камчиликларимизни тузатишга ҳаракат қиламиз".

Миржаҳон Мираҳмадов:

"Иккала жамоа учун қийин ўйин бўлди. Бугун мағлубиятга учрашимиз ҳам, ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. 

Об-ҳаво ҳам ўзгача бўлди. Биринчи бўлимда иссиқ иқлим ҳукм сураётган бўлса, иккинчи бўлимга қайтатганимизда атрофни чанг-тўзон қоплаганди, Сурхондарёга тушиб қолдикми деб ўйладик. 

Мухлисларга ҳам раҳмат айтаман, улар бизни ҳамиша қўллаб-қувватлаб туришибди. Биз бундан-да яхшироқ натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз".

Ратиньо:

"Ўйинда етарлича имкониятлар ярата олмадик, биринчи биз ўз вазифамизни бажардик, лекин иккинчи бўлимда ўйинни назорат қила олмадик, натижада иккита гол ўтказиб юбордик.

Ўзбекистонда ҳам Бразилиядаги сингари маҳоратли футболчилар етишиб чиқиши мумкиндир. Ҳар бир мамлакатнинг ўзига хос хусусиятлари бор. Спортчида индивидуал фазилатлар мавжуд бўлади, шунчаки уларни кундан-кунга ривожлантириб бориш керак.

Суперлиганинг бошқа жамоаларида тўп тепаётган бразилияликлар билан деярли алоқада эмасман".


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика