Расман: "Динамо" Хислат Ҳалилов билан шартнома имзолади
07 янв 2024 11:35
Новости
Расман: "Динамо" Хислат Ҳалилов билан шартнома имзолади
"Динамо" клуби Суперлиганинг энг иқтидорли ва умидли ўйинчиларидан бирини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди.
Тошкентда ўтаётган ўқув-машғулот йиғинида жамоа кўригида қатнашган Хислат Ҳалилов "Динамо" билан 2 йиллик шартнома имзолади.
20 ёшли ярим ҳимоячи ўтган икки мавсумни "Сўғдиёна" сафида ўтказиб, Суперлигада жами 25 ўйинда 3та голга, Ўзбекистон кубогида 5 ўйинда 2та голга муаллифлик қилди.
Хислат Ҳалилов 2022 йил Ўзбекистоннинг энг яхши ёш ўйинчиси номига даъвогарлик қилган ва якунда бу борадаги рақобатчиси Аббосбек Файзуллаев бу совринни қўлга киритганди.
Похожие новости
17:59
Вадим Абрамов: "Баъзи ўйинларимиз ижобий якун топганида ҳатто иккинчи ўринни олишимиз мумкин эди" 14
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии