Хави мағлубиятдан сўнг: "Барса" кўпроғига лойиқ эди"
		
		24 фев 2023 09:24
        Новости	
	 
				 
				Хави мағлубиятдан сўнг: "Барса" кўпроғига лойиқ эди"
"Барселона" бош мураббийи Хави МЮга қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг (1:2) ўз фикрларини билдириб ўтди. 
			"Биринчи гол ҳафсаламизни пир қилди. Яккакурашлар иккинчи таймда бизга қимматга тушди. Улар ҳаракатчанликни оширишди. Биринчи бўлимда биз ўйинни назорат қилдик. Учрашув тенг кечди. Рақиб ажойиб формада эди. Афсусланарли.
Улар жисмоний томонлама жуда кучли. Уларнинг биринчи голи бизга таъсир қилди. Барчасини майда деталлар ҳал қилди. Афсус... Чунки жамоа ўзини яхши томонлама кўрсатганди, бундан ҳам кўпроғига лойиқ эдик.
Энди асосий эътиборни Ла Лигага қаратиш фурсати етди. Якшанба куни ўйинимиз бор, кейин эса кубок ярим финали. Биз ҳозир шунга диққат-эътиборни қаратишимиз лозим.
Каземиро, Варан билан гаплашдим... "Юнайтед"ни ҳурмат қиламан ва уларни табриклайман", - деди Хави.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии