Халқаро ўртоқлик учрашуви. 7 та гол урилган ўйинда "Пахтакор" "Қайрат"ни мағлуб этди
25 фев 2023 18:58
Новости
Халқаро ўртоқлик учрашуви. 7 та гол урилган ўйинда "Пахтакор" "Қайрат"ни мағлуб этди
"Пахтакор" – "Қайрат" 4:3
17.00, "Пахтакор" стадиони
Ҳакамлар: И.Танташев, Б.Шавкатов, А.Сидоров, Р.Лутфуллин.
Гол: 1:0 — 4, Черан, 1:1 — 20, Алиқулов, 2:1 — 45, Черан, 2:2 — 50, Жоао Пауло, 3:2 — 58, Рашидов, 4:2 — 62, Алижонов, 4:3 — 73, Жоао Пауло
"Пахтакор": Суюнов (Қувватов, 46), Алижонов, Турсунов, Азмиддинов, Сайфиев, Ҳамробеков, Собирхўжаев, Ҳамдамов, Черан, Рашидов (Ҳамралиев, 66), Банашак (Холматов, 18)
Захира: Абдумажидов, Поёнов, Тодоров, Усмонов, Ўринбоев, Иброҳимов, Турдимуродов
"Қайрат": Устименко, Кейлер, Васин, Қасабулат (Арад, 46), Ткаченко, Буранчиев, Садибеков, Швирев, Жоао Пауло, Алиқулов, Шушенаев
Захира: Ульянов, Мринский, Ургин, Широбоков, Крачковский, Кобеев, Ульшин, Абдулла, Сейдахмет, Кенжебек
Огоҳлантиришлар: Ҳамробеков (12), Кейлер (43), Сайфиев (68)
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!
90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.
84. Қўшниларимиз биратўла яна учта ўзгаришга қўл урди.
79. "Қайрат" сафида Мринский ва Широбоков майдонга туширилди. Кейлер ва Ткаченко дам олади.
74. "Пахтакор"да ўзгаришлар: Ўринбоев ва Турдиалиев майдонга туширилди, Ҳамдамов ва Черанга дам берилди.
73. ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Жоао Пауло жарима зарбасидан Рашидовнинг чиройли голига жавоб қайтарди.
71. Устименко орага суқилмаганда, Ҳамралиевнинг режаси бўйича у оширган тўпга Ҳамдамов етиб бориши лозим эди.
68. Сайфиев қанотдан қочиб кетаётган рақибини тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.
66. "Пахтакор"да ўзгариш: Ҳамралиев Рашидовни алмаштирди.
62. ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Марказда турган Алижонов чап қанотдан оширлган тўпни рақиб дарвозабонининг қўлетмас нуқтаси томон йўллади.
58. ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Рашидов олис масофадан супергол урди! Устименко бу зарбани қайтариши учун камида кенгуру сингари сакраши керак бўларди.
56. Черан хет-трикка эришиши мумкин эди, унинг чап оёқда йўллаган кучли зарбаси Устименконинг юзига тарсаки бўлиб тегди, аммо қозоғистонликлар посбони "шапалоқнон" эвазига жамоасини голдан асраб қолди.
54. Холматовнинг қанотдан оширган тўпидан сўнг "Қайрат" посбони Устименконинг "магнит"и ишга тушди.
50. ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Жоао Пауло чап оёқда Қувватовни томошабинга айлантирган зарбани амалга оширди ҳамда ҳисобни тенглаштирди.
48. "Қайрат" футболчиси Ҳамробековнинг оппоқ либосини майса рангига беланиши учун ёрдам бериб юборди, ҳакам эса жарима белгилади.
46. Иккинчи бўлим бошланди.
БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ.
45. ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Пахтакор"да қирққа кирсаям, олтмишга борсаям, ягона голеадори бўладиган ҳамда юриб гол урадиган Черан дублга эришди.
43. Кейлер Ҳамдамовнинг сариқ бутсасини босиб олгани учун ҳакам Достоннинг оёқ кийими рангидаги қоғозни кўрсатиб, сариқ нарсаларни босиш мумкинмаслигини уқтирди.
41. Алижоновнинг ўнг қанотдан узатган тўпни ҳеч кимнинг пешонасини силашни истамасдан майдондан чиқиб кетди.
40. "Қайрат" футболчисининг бунақанги зарбасидан сўнг хафа бўлган тўп лаш-лушини йиғиштириб, дарвозадан анча баланд масофага учиб кетди.
38. Ҳамробековнинг зарбаси ҳақида мақтовли сўз айтсам, ёлғон гапирган бўламан.
35. Рашидов рақибини алдайман деб ундай-бундай ҳаракатлар амалаг оширди, сўнгра оёғининг остига қараса, аллақачон тўпни олиб кетишган экан.
32. Рашидовнинг зарбасидан сўнг мустаҳкам материалдан ясалган 7,32 га 2,44 метрга тенг ҳамда пахта толаларидан йигирилган ипдан яратилган пишиқ тўрга эга дарвоза ёнидан салкам ярим кило оғирликдаги тош босадиган тўп математика нуқтайи назаридан олиб қараганда, оралиқ 2-3 метр масофа нарироқдан велосипед тезлигида ўтиб кетди. Қисқа қилиб айтганда, зарба ноаниқ бўлди.
29. Ҳамдамов рақибининг оёғига қаттиқроқ зарба бериб юборди, шу сабабли бразилиялик рақиби юзини ушлаб ётибди.
28. Алижонов майдонда жанговар фильм кадрига хос ҳаракатни амалга оширди.
25. Суюнов ўзи билан бирга-бир вазиятда қолган рақиби қаршисида кўксини қалқон қилди ҳамда рақиб жамоанинг ҳужуми ҳамда кайфиятини бузди.
20. ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Рақиб жарима майдони ичидаги тезкор ҳужум натижасида Алиқулов бош билан Суюнов дарвозасини ишғол қилди!
18. Ўзгариш. Банашак ўрнига Холматов учрашувни давом эттиради.
18. Ҳамдамов узатма билан зарбанинг қоришмасини ижро этди ҳамда дарвоза тўсини пойлади.
15. Ҳамдамовнинг ўнг бурчакдан амалга оширган узатмасидан сўнг рақиб ҳимоячилари уни чап бурчакка боришга боришга мажбур қилди.
12. Ҳамробеков ўртоқлик учрашувида "хизмат кўрсатган" футболчи эсдалик совғаси билан тақдирланди.
11. Бурчак сўзини бир неча йиллик геометрия дарсида англашим қийин бўлган, аммо футбол томоша қила бошлагач, ушбу фандан ҳам яхши баҳога ўқий бошладим. Ҳозир мана шу нуқтадан "Қайрат" кетма-кет икии бор тўпни ўйинга киритди.
10. "Қайрат" ярим ҳимоячисини шеригини олдинга бошлаганди, аммо ҳужумчи тўпга ҳам, ниятига ҳам етолмади.
4. ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Черан Банашакнинг ўнг қанотдан узатган тўпни тўхтатамасдан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди!
2. Азмиддинов дастлаб рақибини хафа қиладиган ҳаракат амалга оширди, сўнгра жарима зарбасидан сўнг ўзи яна жонбозлик кўрсатди.
1. Майдон марказидаги тўп ҳаракатини бошлади, қани ким қочоқ тўпни тўр бағрига солиб қўя оларкан.
Трибуналарга кўз югуртириб, кўпчилик "Стадионга ташриф буюрсам, жой етмай қолади" деб ўйлаган бўлса керак, деган тасаввур юзага келди.
Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Бугун "Пахтакор" оқ, меҳмонлар сариқ-қора либосларда ҳаракат қилади.
Стадионга ташриф буюрган ишқибозлар олдида иккита вариант турибди: ёки учрашувнинг қайноқ муҳитига шўнғиб кетиш ёки мириқиб совқотиш.
Учрашув аввалида "Пахтакор" мухлисларининг ўз уйларига беллашувдан сўнг тарвузлар қўлтиқлаб боришини ҳамда тошойналарни синдирмасликларини тилаб қоламиз.
Ассалому алайкум, Ўзбекистонда футбол мавсумини соғинган ва соғинмаган футбол ишқибозлари! Бугун икки қўши мамлакат клублари ўртасидаги дерби гувоҳига айланамиз.
Комментарии