UZ

Сўнгги янгиликлар

04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  0 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   4 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  8 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  6 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  7 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  1 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  3 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  5 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  56 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  2 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европа, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  7 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0

"Қайрат" ҳақида нималарни билиш керак: жамоа етакчилари, ўтган мавсум натижалари ва "Пахтакор" билан солиштириш Янгиликлар

"Қайрат" ҳақида нималарни билиш керак: жамоа етакчилари, ўтган мавсум натижалари ва "Пахтакор" билан солиштириш

Бугун Марказий Осиё дербиси!

Бугун Тошкентда "Пахтакор" ва "Қайрат" ўзаро куч синашади. Бу тўқнашув СССР вақтларида принципиал ҳисобланган, аммо ўшандан буён анча нарса ўзгарди.

Championat.Asia ҳозирги "Қайрат" ҳақида нималарни билиш кераклиги ҳақида сўз юритади.

Ўтган мавсум натижалари

"Қайрат" ўтган мавсум олтин медал соҳиблари ("Астана")дан 11 очко ортда қолган ҳолда, Қозоғистон чемпионатида тўртинчи ўринни эгаллади. "Қайрат" биринчи даврадан сўнг умуман турнир жадвалининг ўрталарида жойлашган эди!

Жамоада бош мураббий алмашиши билан натижалар юқорига қараб ўсиб кетди. "Рубин"даги фаолияти орқали таниш бўлган Қурбон Бердиев ўрнига Кирилл Кекер келди. "Қайрат" Кекер қўл остида 23тадан 13 ўйинни ютди, Бердиев билан эса 32та баҳснинг 14тасида зафар қучилган эди. Олмаоталиклар мавсум сўнггида ўн ўйинлик мағлубиятсиз серия (7 ғалаба ва 3 дуранг) қайд этишди.

"Қайрат"нинг УЕФА Конференциялар лигаси гуруҳ босқичига чиқа олмаганини ҳам қайд этиш керак: жамоа Венгриянинг "Кишварда"си билан икки ўйинда ҳам мағлубиятга учради."Қайрат" Қозоғистон кубогида "Акжайик"га ютқазган ҳолда, мусобақанинг чорак финалиданоқ чиқиб кетди. Олмаоталиклар 2022-йилги мавсум сўнггида еврокубокларда йўл олишмади.


Олтин учун кураш

"Қайрат" ўзининг аввалги буюклигини уйғотишга ҳаракат қилди. Клубга катта пуллар тикилди, қиммат легионерлар жалб қилинди - масалан, Андрей Аршавин ва Вагнер Лав.

Аммо натижалар паст эди: клуб сўнгги 20 йил ичида фақатгина икки бор (2004 ва 2020 йиллар) чемпион бўлишга эришди. "Қайрат" 2015-2019 йилларда иккинчи ўринни эгаллади. Қозоғистон футболининг ҳозирги етакчилари кўпроқ "Астана" ва "Тобол" ҳисобланади.


Таркиб ва жамоа етакчилари

"Қайрат" таркиби сўнгги йилларда жиддий ўзгарди. Ўн йил давомида етти бор чемпионликни қўлга киритган "Астана" билан омадсиз кураш олиб борилганидан сўнг, олмаоталиклар таркибга камроқ маблағ ажрата бошладилар. Transfermarkt 2022 йилда "Қайрат"нинг таркибини 26,8 млн евро, 2021 йилда 31 млн евро, 2020 йилда 25 млн евро, ҳозир эса атиги 6,5 млн еврога баҳолаган.

"Қайрат" эндиликда ўз ёшларига асосий урғуни беради. Клуб фаол тарзда инфратузилмани ривожлантирмоқда ва келажакка сармоя киритмоқда. Жамоанинг ўртача ёши атиги 22,1 ёшни ташкил этади - бу Қозоғистон чемпионати клублари орасидаги энг ёш таркиб. Transfermarkt талқинига кўра, "Қайрат"нинг энг қиммат ўйинчилари Артур Шушеначев ва Гулжигит Алиқулов ҳисобланади - иккиси ҳам 600 минг евро туради.

Солиштириш учун: Transfermarkt "Пахтакор" таркибини бир ярим баравар қимматга баҳоламоқда (9,7 млн евро), жамоанинг энг қиммат ўйинчиси эса Одил Ҳамробеков ҳисобланади (1 млн евро).

"Қайрат" етакчилари қуйидаги ўйинчилар дейиш мумкин: Артур Шушеначев - 24 ёшли форвард, ўтган мавсум барча мусобақаларда 46та ўйинда 14та гол ва 6та ассист қайд этди; Жоао Паоло - ҳужумдаги бир неча позицияларда ўйнай оладиган 34 ёшли бразилиялик. "Қайрат"да ўтган мавсум 35та ўйинда 24та самарали ҳаракат (14та гол ва 10та ассист) амалга оширди; Виктор Васин - ЦСКА ва Россия терма жамоасидаги иштироки орқали таниш бўлган 34 ёшли марказий ҳимоячи. "Қайрат"га бир йил олдин ўтди, клуб сафида 32та ўйин ўтказди ва учта тўп киритди. Бир неча ўйинларда майдонга сардорлик боғичи билан тушди; Сергей Кейлер - 28 ёшли чап ҳимоячи, "Қайрат"нинг асосий сардори. У ўтган мавсум барча мусобақаларда 25та ўйинда иккита гол урди ва битта узатма ижро этди; Данил Устименко - ёш ва катта умидли дарвозабон. 22 ёшида олмаоталикларнинг "биринчи рақами" ва Қозоғистон терма жамоасига чақирилмоқда. У ўтган мавсум 32та ўйин ўтказди, 11тасида дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди ва 41та тўп ўтказиб юборди; Шунингдек бир неча ёш ўйинчиларни қайд этиш мумкин. Уларнинг орасида Гулжигит Алиқулов, Арсен Буранчиев ва Данияр Усенов бор. Улар яқин йилларда "Қайрат"нинг муҳим ўйинчиларига айланишлари ва балки Европа клубларига йўл олишлари мумкин.


Қизиқарли фактлар

"Қайрат" сафида турли вақтларда Жафар Ирисметров (54та ўйин, 22та гол), Виктор Карпенко (45, 11), Мухтор Қурбонов (15, 1), Азизбек Ҳошимов (15), Жасур Жалолиддинов (7) ва Андрей Стрельцов (2) каби ўзбек футболчилари ўйнашган. 

Расмий маълумотларга кўра, "Пахтакор" ва "Қайрат" ўзаро 50 бор тўқнаш келишган. "Пахтакор" 18 ғалабага эришган, "Қайрат" эса 21 бор ютган, яна 11та ўйин дуранг билан якунланган.


Николай Егоричев 

Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика