RU

Последние новости

15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  1 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  1 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  8 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  1 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  2 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  1 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  3 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  1 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  13

Виталий Денисов: "Локомотив"га қайтишим учун клуб ҳам шуни хоҳлаши керак" Новости

Виталий Денисов: "Локомотив"га қайтишим учун клуб ҳам шуни хоҳлаши керак"

Трансфер ҳуқуқи Москванинг "Локомотив" клубига тегишли бўлган "Крилья Советов" ҳимоячиси Виталий Денисов "темирйўлчилар" сафига қайтиш имкониятлари ҳақида гапирди.

- Нега "Локо"да йиғин ўтказиб, ижара асосида "Крилья"га ўтдингиз?

- Ёшим 31да. Бундай пайтда захирада имконият кутиш қийин, кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни хоҳлайсиз. Аммо жароҳатлардан сўнг асосий таркибдаги жойимни йўқотиб қўйдим. Бу Самарага йўл олишимнинг асосий сабаби.

"Локо"ни жанжалларсиз тарк этдим. Агентим қўнғироқ қилди ва Тихонов мени ўз жамоасида кўрмоқчи эканлигини айтди. Бу вариант мени қониқтирди ва клублар тезда келишиб олишди.

- Сизни Тихонов чақирган, ҳозир эса Божович қўл остида ўйнаяпсиз.

- Бу мутахассис билан "Локомотив" орқали яхши танишмиз. Шу сабабли мураббий ўзгаришини хотижам қабул қилдим. Майдонга чиқишда давом этаётган эканман, демак, Божович менга ишоняпти.

- "Крилья" сизни мавсум охиригача ижарага олди. Москвага қайтишни истармидингиз?

- Бу ерда фақат менинг хоҳишим камлик қилади. "Локомотив" ҳам шуни исташи керак. Ҳаммасини бош мураббий ҳал қилади. Аммо олдиндан бир нарса демаган бўлардим.

Ҳозир бор фикрим "Крилья Советов"га ёрдам беришга қаратилган" - дейди Денисов.

Рейтинг: +40   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика