RU

Последние новости

08:23Sofascore. “Ризеспор“ мағлуб бўлган баҳсда Алиқулов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56ОФК Чақирув кубоги. Қўшниларимиз бош совринга эга чиқишди  4 07:25Мессининг голи ҳам “Интер Майами“га йирик мағлубиятдан қутилиб қолишга ёрдам бермади  2 01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  1 01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  4 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  15 00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  2 23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  13 23:38Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Мюллер "Альянц Арена" билан хайрлашди  4 23:18Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти"  28 23:05Суперлига. ОКМКда камбек, "Пахтакор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди  0 22:58А Серия. "Ювентус" Римда 90+6-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  18 22:40"Барселона" вингери: "Флик жамоани қандай қилиб бирлаштириш ва салоҳиятимизни очишни билади"  5 22:11Суперлига. Бир неча етакчисиз майдонга тушган "Пахтакор" "Бухоро"ни тор-мор этди  69 21:43Баҳром Ҳайдаров: "30 сонияда барчаси ўзгариб кетди"  2

"Вильярреал" Сетьенни ишдан бўшатди. Бу жуда ғалати, лекин клубнинг режаси борлиги аниқ Новости

"Вильярреал" Сетьенни ишдан бўшатди. Бу жуда ғалати, лекин клубнинг режаси борлиги аниқ

"Сариқ сувости кемаси" барчани лол қолдиргани, бор гап.

Ёдингизда бўлса, 12 июль санасида чемпионатдаги биринчи истеъфо "Райо Вальекано"даги Франсиско Родригес бўлиши, унга жамоани тарк этган Андони Ираоланинг ўрнини босиш қийин бўлишини тахмин қилгандик.

Чемпионат бошлангач, бу борада Хосе Луис Мендилибар фаворитдек кўринганди. Мураббий "Севилья" билан мавсумни шу қадар омадсиз бошладики, Суперкубок учун майдонга тушган севильяликлар 4 та турда бирор очко ҳам ололмади.

Бироқ "Вильярреал" ҳаммани лол қолдириб, терма жамоалар ўйинлари учун мўлжалланган танаффусдан олдин Кике Сетьенга чиқиш эшигини кўрсатди. Ваҳоланки айнан шу "пауза"да жамоа камчиликлар устида ишлаб, хатоларни тўғрилаб олиши мумкиндек эди. 

Ўн бешинчи ўрин – "Вильярреал" учун нормал ҳолат эмас, лекин масаланинг яна бир томони борки, Сетьен жамоаси ўтган мавсум ҳам анчагача тезлик ололмаганди. Барчаси "Реал" устидан қозонилган ғалабадан кейин бошланди ва жамоа "Реал Сосьедад"га имкониятни бой бериб, Европа Лигаси йўлланмасини (5-ўрин) қўлга киритди. 

Кастельон клуби чуқур инқирозда эмас, бу факт ачинарли статистика билан ҳам ўзгариб қолмайди. Янги мавсум стартида "Вильярреал"дан (9) фақатгина "Гранада" (12) кўпроқ гол ўтказиб юборди.

Маълумотларга қараганда, клуб ветеранлари Рауль Альбиоль, Дани Парехо ва Этьен Капу бош мураббий Сетьен истеъфосини ёқлаб овоз берган, аммо бунга ишониш қийин. Агарда вазият шундай бўлсада, клуб президенти Фернандо Роиг фақат бир марта бундай жахл отига минганди. Ўшанда у Марселино билан хайрлашишга қарор қилган.

"Вильярреал"нинг бундай кутилмаган қарорига яна бир сабаб жамоа бўш қолган, лекин фаолиятини Керамикада қайта жонлантиришга тайёр мураббийлар гуруҳидан ўзига яхши вариант топмоқчилигидадир.

Бундай номзодлар камида иккита — Хулен Лопетеги ва Марсело Гальярдо.


Чуквуэзенинг "Милан"га сотилиши — "Вильярреал" учун жуда оғриқли зарба

Автор : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика