UZ

Сўнгги янгиликлар

10:48Эл Класиколарда энг кўп майдонга тушган ўйинчилар (топ-10)  0 10:23Диего Коста фаолиятини "Бешиктош"да давом эттиради  0 10:00Карикатура: Рамос 16 йилдан сўнг "Реал"ни тарк этди  2 09:37"Лестер" Австриянинг энг яхши тўпурари билан шартнома имзолайди  2 09:13Coca-Cola Суперлига. Бугун 10-тур ўйинлари бошланади  18 08:38"Атлетико" Триппьер учун 43 млн фунт талаб қилмоқда  2 08:24Америка Кубоги-2021. Бразилия - Перу 4-0  1 08:16"Реал" "Рома"га Спинаццолани Майоралга алмашишни таклиф қилди.  1 07:52Рамос ПСЖга ўтиши мумкин  6 07:45Евро-2020. Нидерландия ишончли ҳисобдаги ғалабани тантана қилган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  2 07:28Эшли Янг "Астон Вилла"га қайтди  2 07:10Евро-2020. Бельгия Дания устидан иродали ғалабага эришган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 07:06Америка Кубоги. Колумбия Венесуэла билан дуранг ўйнади, Бразилия эса Перуни йирик ҳисобда таслим этди  6 07:00Евро-2020. Нидерландия - Австрия 2-0  0 06:55Евро-2020. Дания - Бельгия 1-2  0

Бугунги натижа учун эртасидан воз кечаётган "Барселона" Янгиликлар

Бугунги натижа учун эртасидан воз кечаётган "Барселона"

Кике Сетьен "Реал Мадрид" ҳали очко йўқотади, бунга ишонаман деганда, ишлар бундай ривожланишини энг қўрқинчли тушида ҳам кўрмаган бўлса керак.

Бир неча кун олдин шундай деган Кикенинг ўзи, "Мадрид" очко йўқотгунга қадар, ишсиз қолмасмикин деган савол долзарб бўлиб қолмоқда. Аммо асосий масала бунда ҳам эмас, назаримда. Сетьен келгандаёқ агар омади келиб, "кетмони учиб қолсагина" узоқ ушланиб қолиши тахмин қилинганди. Янги мураббий топилади, ҳозирги "Барселона"нинг асосий муаммоси мураббий истеъфоси билан ҳал бўлмайди. 

Бугунги учрашув ҳаммамизга ҳозирги "Барселона"нинг ижобий ва салбий жиҳатларини яна бир бор яққол кўрсатиб берди. Эътибор беринг, биринчи марта эмас, яна бир бор! Қизиғи, аксарият мухлислар анти-футбол кўрсатиб "Барселона"ни 3 очкодан айирди дейдиган "матрасчилар" ўйинни ютиб кетишлари ҳам мумкин эди. "Атлетико" ва Чоло ўз имкониятларидан келиб чиқиб футбол ўйнайди. Уларнинг усули ва қараши бошқа, таркибида Месси, Де Брюйне ёки Мбаппе каби футболчиси йўқ. Ахир, Суперлигамизнинг 3 та ўйинида бир хил минимал 1:0 ҳисобида ютди деб, АГМК клубига ҳам камроқ очко берилмади-ку... Диего Симеоне мураббийлик даврида "Атлетико" қанчадан-қанча дарвозабон ва ҳужумчиларни ҳали танилиб улгурмай олиб келиб, дунёга танитиб сотиб юборди? Кам эмас-а? Мураббий бу режимга шу қадар ўрганиб қолди чоғи, битта трансфер учун клуб тарихида бўлмаган миқдорда катта пул ажратилганда бироз шошиб қолди ва ўша пайтда ОАВда бот-бот тилга олинаётган ёш, иқтидорли португалияликни олиб қўя қолди. Жоао Фелиш Мадрид жамоаси услубига қанчалик мос келиши ҳақида ўйлаб кўришга клубдагиларнинг вақти бўлмади чоғи. Айтмоқчи бўлганим, "Атлетико" кучли рақибларга қарши, қийин вазиятда турганида чиройли футболни ўйламайди ва бу нарса қатор футболчилар жамоани тарк этса ҳам ўзгармади. Ҳар ким мақсадига турли йўл билан етишади. 

Асосий мавзу - "Барселона"га қайтсак. Ўйинни кўрган мухлислар айтсин, 67% вақт давомида тўпга эгалик қилган "Барселона"нинг чинакамига яққол хавфли вазиятлари нечта бўлди? "Сельта" билан ўйинда 2:1 ҳисобида олдинда бориб, учрашув охирида гол ўтказиб юборган "Барселона" футболчилари ҳаёлида бу иш "Атлетико" билан ҳам содир бўлиши мумкинлиги ва ғалаба учун орадаги фарқни иккитага ошириш зарурлиги бўлмаган дейсизми? Бўлган, улар буни истаганди, лекин қандай? Охирги пайтларда "Барселона" айниқса Мессига боғланиб қолди. Леонинг аҳамияти шу қадар ошиб кетганки, келишмовчилик чиқса, футболчи эмас мураббийларга чиқиш эшиги кўрсатилади. Жаҳон футболида бундай ҳолатлар кам учрайди. Тўғри, Месси такрорланмас иқтидор соҳиби, у жамоа учун кўп ва салмоқли меҳнат қилган, ўйнаб турса, 40 ёшда ҳам майдонга туширса арзийди. Бироқ бугунги "Барселона"нинг энг заиф нуқтаси ҳам Лео Месси. У бўлмаганда, "Барселона"нинг ҳолига маймунлар йиғларди дейишга шошилманг. Тўғри, Лео бўлмаса, катта эҳтимол билан "Барселона" мушкул вазиятга тушиб қолади, аммо Месси бор экан Каталония клубининг келажаги номаълумлигича қолиб кетяпти. 

Яқин ўтмишда таркибида Роналдиньо, Это`о, Эйдур Гудьонсен, Тьерри Анри, Людовик Жюли ва яна қатор ажойиб футболчилар ҳаракат қилган "Барселона"ни эсланг... Футбол оламига дадил қадамлар билан кириб келаётган Месси ўшанда зўр жамоанинг яхши бир футболчиси, вакили эди. Ўша пайтларда "Барселона" қандай ўйнаганини мухлислар яхши эслашади, айнан ўша даврда Роналдиньога "Сантьяго Бернабеу"да тик туриб қарсак чалишган. Ана шу жамоада Месси ҳам ноёб иқтидор соҳиби эканлигини кўрсата оларди, лекин шу билан бирга "Барселона" бир футболчига бу қадар боғланиб қолмаганди. 

Кеча, ўйиндан аввал "Championat.asia"даги ҳамкасбим, "Атлетико Мадрид"нинг чинакам мухлиси Алишер Остоновга "матрасчилар" одатдагидек ҳимоявий таркиб билан тушса ва Мессига ўйин беришмаса, камида дурангга эришишларини айтгандим. Тўғри, ўйин ҳеч ким кутмаган сценарий остида ўтди, аммо меҳмонлар рақибга ўйлаш учун вақт ва Мессига ортиқча имконият қолдиришмади... Натижада, "Барселона" мухлислари биринчи бўлимда Мессининг узоқ тўққизликка айланма зарба билан йўллаган, аммо бироз ноаниқ кетган тўпни ва "рикошет" бўлиб Облакни қийнаган жарима зарбасини афсус билан эслашлари мумкин холос. Бошқа вазият, бошқаларда ростмана зўр вазият бўлмади. Рестардан сўнг ўта тиғиз тақвим эълон қилингандаёқ "Барса"га "Реал"дан қийинроқ бўлишини кутгандим. Сабаби "қаймоқранглилар"да ўйин амалиётига эга футболчилар ҳам, ўша футболчилар билан кўрсатиш мумкин бўлган ўйин услублари ҳам кўпроқ. Танлов шу қадар кенгки, соғайиб сафга қайтган Асенсио аввалги спорт формасига бемалол қайтиб олиши учун имкон берилмоқда. Агар Винисиус, Родриго ва бошқалар бўлмаганда, Марко рестардан кейиноқ ўйини чиқмаса ҳам асосий таркибда туширилаётган бўларди. 

Кетма-кет ЕЧЛда ғалаба қозонганда ҳам кўпчилик мухлислар жамоадан Роналду кетса, "Реал" анчагача ўзига кела олмаслигини айтишганди. Бошида чиндан қийин бўлди, CR7 уриб берадиган кўплаб голлар муаммоси ҳали ҳам тўлиқ бартараф этилмади, лекин "Реал Мадрид" ўйнашда ҳамда совринлар, натижа учун курашишда давом этмоқда. Ҳаёт тўхтаб қолгани йўқ. Тўғри, омадсиз трансферлар ҳам бўлди, лекин хато қилишдан қўрқиб, ҳаракат қилмасангиз, кўзлаган ниятингизга ета олмаслигингиз аниқ. 

"Барселона" ҳам шу даврни бошдан ўтказиши зарур ва бу қанчалик тез бўлса, жамоа учун шунча яхши. Бошқаларда йўқ Леоси борлигидаёқ жамоа эртанги кун учун пойдевор яратиб олса, яхшироқ эмас-ми? "Барселона" яна 2 очко йўқотди ва чемпионлик пойгасида энди ўзини жуда мушкул вазиятга солиб қўйди. Бироқ ўз келажаги учун бугун "Барса" мағлуб бўлгани яхшироқмиди, деган фикр ўтмоқда. 

Чунки биргина Мессининг маҳорати эвазига клуб қаергача боради? Яна ҳам тўғрироғи, аргентиналик яна қанча вақт "Барселона"ни бир ўзи олдинга етаклайди? Леодан кейин "Барса"да ким, нима қолади? Икки йилча аввал эътиборга тушган Рикки Пуч мана энди асосий жамоа ўйинларида кўриниш бермоқда. "Атлетико" билан учрашувда ёмон ҳаракат қилмади назаримда. Агар шу йигитга ўтган йилдан бугунгидек ишонч билдирилганда, ҳозир каталонияликлар марказда зўр плеймейкеримиз бор деб юрармиди?! Мажбурликдан имконият берилган Ансу Фатини эсланг. Имкон берса "Барселона" захирасидагилар ҳам очилиб кетиши ҳеч гап эмас. Амалда эса клубга келиб, бор ўйини ҳам йўқолиб кетаётган Дембеле, Гризманн, Коутиньо кабиларни кўряпмиз. 

Кике Сетьен кетади. Ундан кейин келадиган мураббий ким бўлиши жуда муҳим. Асосий масала, уни Месси мураббий сифатида ҳурмат қилиши ва у чинакамига жамоавий ўйин шакллантириши, уни ёшартириши керак. Деярли ўзгармайдиган таркиб ва Месси эмас, аргентиналик олға етаклайдиган кучли футболчилар жамоаси зарур!

Ҳозирги "Барселона"да деярли ҳаммаси вақтинча. Клуб президенти муддатининг охирги йилини ўтказмоқда, мухлислар кун санашмоқда, мураббийда ҳам шунга ўхшаш вазият ва энди эътибор беринг, маҳоратли футболчилар, лекин... Суарес, Месси, Пике, Бускетс, Альба, Ракитич, Видаль бари 30 ёшдан ошган. Янги мавсумда уларга Пьянич ҳам қўшилади, Гризманн 30 га киради. Шунда ҳам ўзгаришлар даври келмади дейсизми?                  


Омонжон Тўхтамирзаев

Муаллиф : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика