RU

Последние новости

18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   0 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  0 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  27 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  1 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  1 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  47 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  13 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  68

Видаль: "Бавария" Бундеслига жамоаси билан эмас, дунёнинг энг кучли клуби билан ўйнайди. Левандовскини эса Месси билан солиштириб бўлмайди, Лео ўзга сайёрадан" Новости

Видаль: "Бавария" Бундеслига жамоаси билан эмас, дунёнинг энг кучли клуби билан ўйнайди. Левандовскини эса Месси билан солиштириб бўлмайди, Лео ўзга сайёрадан"

"Барселона" ярим ҳимоячиси Артуро Видаль Чемпионлар Лигаси 1/4 финал доирасидаги "Бавария"га қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Эртага йилнинг энг муҳим ўйини, кейинги босқичга чиқишни жуда ҳам хоҳлаяпмиз. "Бавария" Германия Кубоги ва Бундеслигасини ютган ҳолда, ажойиб йилни ўтказмоқда. Қийин ўйин кутиб турганини биламиз, аммо яхши ўйин бўлади. Агар биз керакли ишни қила олсак, кейинги босқичга йўл оламиз. Флик имконият олгандан бери ажойиб ишламоқда. У икки совринни қўлга киритди ва ўйлайманки, у жамоани яна бошқаришга лойиқ.

"Бавария" ҳар ерда ва ҳар доим фаворит. Мен у ерда бўлганман ва буни ҳис қилганман. Улар Германия Бундеслигасидаги жамоага қарши ўйнашмайди, балки дунёнинг энг кучли жамоасига қарши майдонга чиқишади.

Левандовски - жуда хавфли футболчи. Унинг қандай ўсганини ва машғулотлар қилганини кўрдим. Уни тўхтатиш жуда қийин бўлади. Аммо уни Месси билан таққослаб бўлмайди, чунки Лео ўзга сайёрадан", - дейди Видаль.

Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ чорак финал доирасидаги "Барселона" - "Бавария" ўйини бугун Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика