RU

Последние новости

17:44"Реал" собиқ футболчиси Туркия клуби билан музокаралар олиб бормоқда  0 17:15"Истанбул Башакшеҳир" Файзуллаев учун ЦСКАга пул ўтказолмаяпти  9 16:52"Бухоро" "Хоразм" билан муроса кўчасини танлаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35"Динамо" футболчилари микст-зона орқали ҳаракатланмади, "Навбаҳор" стадиони ходими захира ўриндиғи ёнига туриб олди, "Қўқон-1912" "Бобур Арена"га киришда муаммога дуч келди — Лига комиссарлари билдиргиси  2 16:18Гринвуд "Ал Насср"га қўшилиши мумкин  3 15:55"Нефтчи" посбони, 1:0 ҳисобида ютган мураббий, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 18-турнинг энг яхшилари   2 15:41Элдор Шомуродов "Викинг"га қарши баҳсдан сўнг нималар деди?  5 15:13Суперлига 18-тур рамзий терма жамоаси  6 14:46"Манчестер Сити" Родриго борасида "Реал" билан музокараларни бошлади  2 14:18"Барселона" янги мавсум олдидан катта йўқотишларга учради  13 13:49"Челси" КЖЧдаги бонусларини Диогу Жотанинг оиласига хайрия қилади  5 13:26Дембеле – 2025 йилда голли ҳаракатлар бўйича Европанинг энг яхши футболчиси  20 12:57Мавсум давомидаги энг кўп томошабин Суперлиганинг 18-турига келди  12 12:34Расман: "Милан" Бельгия терма жамоаси аъзоси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 12:10Ямаль ўзининг хатти-ҳаракати билан Фликни ғазаблантирди. "Барселона" мураббийи нимадан норози?  10

Вали Султонов шогирдлари турнир ғолиби Новости

Вали Султонов шогирдлари турнир ғолиби

Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуаси стадионида ҳаваскор жамоалар ўртасида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.Каримов хотирасига бағишланган Хоразм вилояти очиқ турнири бўлиб ўтди.
Бир ҳафта давом этган мазкур мусобақада Хоразм воҳасидан 15 та, Қорақалпоғистон республикасидан битта жамоа иштирок этди. Учрашувлар аввалига тўрт гуруҳда олиб борилди. Сўнгра, ҳар бир гуруҳда дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар чорак финал жуфтликларини ҳосил қилишди.
Ушбу босқичнинг дастлабки беллашувида Урганч шаҳрида фаолият юритаётган Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг “Ёшлик” ва “Умид ниҳоллари-2018” жамоалари ўзаро куч синашди. Қизиқарли кечган бу ўйинда мухлислар 7 та бир-биридан чиройли голлар гувоҳига айланишди. Якуний натижага кўра, “Ёшлик” футболчиларининг қўли баланд келди Улар 4:3 ҳисобида зафар қучишди.

Чорак финалнинг қолган ўйинлари қуйидагича ниҳоясига етди:  “Жайҳун”(Ҳазорасп тумани)-“Шифокор”(Ҳазорасп тумани)-2:0, УрДУ(Урганч шаҳри)–УОЗК(Урганч шаҳри)-2:0, “Ёшлик”(Хива тумани)–“Шаббоз”(Беруний тумани, Қорақалпоғистон) - 6:2.

Муболаға эмас, ярим финал учрашувлари ҳам қизиқарли лаҳзаларга бой бўлди. Бу босқичда урганчнинг “Ёшлик” жамоаси УрДУни ишончли тарзда мағлубиятга учратди, 3:1. Иккинчи жуфтликда эса “Жайҳун” жамоаси аъзолари  хивалик футболчиларни  2:0 ҳисобида доғда қолдиришди.

Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг “Ёшлик”  ва Ҳазорасп туманининг “Жайҳун” жамоалари ўртасида кечган ҳал қилувчи учрашувнинг асосий вақтида ғолиб  аниқланмади, ҳисоб 2:2 кўриниш олди. Натижада, қўшимча вақт белгиланди. Унда Хоразм воҳасининг таниқли мураббийи Вали Султонов устозлик қилаётган “Ёшлик” жамоаси футболчилари ғалабага бўлган иродаларини тўла намойиш этиб, учинчи тўпни ҳазораспликлар дарвозасига йўллашга муваффақ бўлишди, 3:2.  Ушбу ютуқ вилоят маркази футболчиларига илк марта ўтказилган турнир шоҳсупасининг биринчи пағонасини эгаллаш имконини берди. Тўпларини урганчликлар сафидан Бобур Раҳимберганов, Сирож Хўжаев ва Ҳабибулла Матёқубовлар киритишди.

Ўз навбатида “Жайҳун” жамоасига иккинчи ўрин насб этган бўлса, ярим финал иштирокчилари  Хива туманининг  “Ёшлик”  ва  УрДУ  жамоалари ташкилотчилар томонидан учинчи ўринга лойиқ кўрилди.

Қуйидаги футболчилар турнирнинг номинация бўйича “Энг яхши”лари номига сазовор бўлишди:
   Энг яхши дарвозабон – Қадам Вапаев(УрДУ).
   Энг яхши ҳимоячи – Бекзод Қурбонниёзов(УрДУ).
   Энг яхши ярим ҳимоячи – Илёс Хайров(“Жайҳун”).
   Энг яхши ҳужумчи – Шодлик Раҳматуллаев(“Жайҳун).
   Энг яхши футболчи – Бобур Раҳимберганов(“Ёшлик”).
   Энг яхши ёш футболчи – Ҳабибулла Матёқубов(“Ёшлик”).

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика