RU

Последние новости

21:40Эксперт фикри. Мурод Исмоилов: "Нефтчи" чемпионликка катта қадам ташлади, "Насаф" осонликча таслим бўлмаса керак"  0 21:10Суперлига. "Динамо" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  37 21:08Про лига. Далер Тухсановнинг дубли "Олимпик-MobiUz"га "ФарДУ" устидан ғалабани тақдим этди  0 21:05Суперлига. "Насаф" мавсумдаги илк мағлубиятини Фарғонада қабул қилиб олди  160 20:35Расман: Бакаев "Бухоро"дан кетди  9 20:17"Тракторсози" — "Истиқлол". Эрон Суперкубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 19:46"Тоттенхэм" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олиши мумкин  0 19:18Португалия клублари Ойбек Бозоровни кузатиб бормоқда  6 18:35U-21 биринчилиги. Сардор Мирзаевнинг голи эвазига ОКМК ёшлари "Пахтакор"ни мағлуб қилди, "Қўқон-1912"дан суперкамбэк ва бошқа натижалар  1 17:35"Динамо" 15 йилдан буён Самарқандда "Пахтакор"ни юта олмаяпти  13 17:13Биринчи лигада иккинчи давра старт олди: "Жиззах ФА"дан илк ғалаба, "Цементчи"дан 11:0 ва бошқа натижалар  2 16:52"Бугун Ўзбекистон чемпионатида қизиқарли кун". Боян Миладинович Самарқанд ва Фарғонадаги ўйинлар олдидан нималар деди?  3 16:37"Реал" Камавинганинг жароҳати ҳақида маълумот берди  2 16:11Ўзбекистонлик ҳужумчи Ироқ чемпионатида ўйнайдиган бўлди  6 15:50Расман: Ўзбек телеканаллари Ла Лига, А Серия ва Англия Кубогини намойиш этади  23

Вали Келдиев: "Насаф" ва "Локомотив" баҳсида имконият тенг" Новости

Вали Келдиев: "Насаф" ва "Локомотив" баҳсида имконият тенг"

Футболчилик фаолиятидаги энг ёрқин дамларини "Насаф"да ўтказган Вали Келдиев, ўз вақтида қаршиликларнинг ҳозирги бош мураббийи Рўзиқул Берлиев билан майдон марказида ажойиб жуфтликни хосил қилган десак муболаға бўлмайди.
Бутсаларини михга илган Келдиев бугунги кунда "Машъал"нинг иккинчи лигада иштирок этувчи жамоасини бошқармоқда. Бугун Тошкентда ўтадиган "Локомотив" - "Насаф" баҳси олдидан собиқ футболчининг фикрлари билан ўртоқлашдик.

- Биласизми, бугунги ўйинда бирор-бир жамоани аълоҳида ажратиб кўрсата олмайман", - дея ўз фикрини баён этди Вали Келдиев. Чунки ҳозирги кунда "Насаф"да ҳам "Локомотив"да ҳам ўйин ва бошқа жиҳатлар бўйича имконият тенгдир. Пойтахт жамоаси таркибида ҳам мамлакатимизнинг таниқли ва кучли футболчилари ўйнамоқда. Шунингдек "Насаф" сафида ҳаракат қилаётган ўйинчилар савияси ҳам юқори. Шунинг учун бугунги ўйинда ким яхшироқ харакат қилиб, ғалаба қозонишни кўпроқ истаса ўша жамоа ютади, деб ўйлайман.

- "Насаф" бу йилги мавсумни барқарор ўтказмоқда. Бунда жамоа устози Рўзиқул Бердиевнинг хизмати ётибди деб биламан. Футболчилик давримда Қарши жамоасида бир-биридан ажойиб бўлган мавсумларни ўтказганман. Илиқ хотиралар қолган. Шунинг учун ҳам бугунги ўйинда, "Насаф" учун мухлислик қиламан. Тахминимча бугун аждарлар кичик ҳисобда ғалаба қозонса керак, ёки дуранг ўйнайди.

- Илгари "Насаф" таркибида "Локомотив"га қарши ўйнаганман. Тўғриси ўша пайтларда, бу жамоаларнинг тўқнашуви ҳозиргидек, шиддатли руҳда ўтмасди. Чунки у пайтда, темирйўлчилар олдига юқори мақсадлар қўйилмаганди. Бу йил эса аксинча, жамоа таркиби кучайтрилиб, вазифа ҳам шунга монанд юқори бўлмоқда.

- Турнинг марказий ўйини бўлмиш, "Локомотив" - "Насаф" баҳсини бугун ТВда тўғридан тўғри олиб кўрсатилса, яхши бўларди.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди 
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика