RU

Последние новости

01:01Расман: "Милан" "Манчестер Сити" ҳимоячиси трансферини эълон қилди  4 00:50"Зенит" ўртоқлик ўйинида Иордания термасини мағлуб қилди  0 00:15Руди Гарсия Бельгия термасининг муҳим футболчиларини қайтармоқчи  2 23:50Слот "Лилль"га қарши ўйин ҳақида: "Отам доим ҳам мен томонда бўлмайди"  1 23:28Неймар собиқ жамоасига қайтишга яқин  5 23:07"Локомотив" Туркияда "Уфа"га қарши ўйнайди  0 22:51"Сўғдиёна" БААда "Ростов"га йирик ҳисобда ютқазди  6 22:16"Бетис" Антони маошининг катта қисмини тўлайди  1 21:54"Пахтакор" назорат ўйинида Сербия жамоасига мағлуб бўлди  9 21:39Футзал. Мавсумнинг энг яхшилари тақдирланди  0 21:24"Нефтчи" Туркиядаги бешинчи ўртоқлик ўйинида тўртинчи марта дуранг ўйнади  8 21:09Расман: Ойбек Бозоров шартномани узайтирди  3 20:53Аморим "Манчестер Юнайтед"дан хафа бўлди  9 20:29"Бавария" ҳимоячиси сафдан чиқди  0 19:58Футзал бўйича Олий лига. БМБ "Насаф"га 7 та гол урди (+ якуний мусобақа жадвали, рамзий жамоа)  1

Вадим Абрамов: "Лутфулла Тўраевнинг йўқлиги билинди албатта" Новости

Вадим Абрамов: "Лутфулла Тўраевнинг йўқлиги билинди албатта"

Coca Cola Суперлига 12-туридан ўрин олган “Насаф” – “Бунёдкор” (2:2) ўртасидаги учрашувдан сўнг “қалдирғочлар” бош мураббийи Вадим Абрамов фикрларини билдириб ўтди.

"Менимча бугунги натижа ўйинга мос бўлди. Агар биз биринчи ҳисобни очганимизда бошқача ўйин бўлиши мумкин эди. 0:2 ҳисобида ютқазиб туриб дурангга эришсанг барибир қониқиш ҳосил қиласан. Йигитларга раҳмат айтаман, қийин вазиятда иккита гол уришди. Иккала жамоа ёмон ўйнашмади деб ўйлайман. Мухлисларга балки ўйин ёққандир.

Доимгидек 0:2дан кейин "уйғондик". Нима учун биринчи таймда ёмон ўйнадик? Балки бу чемпионат қайта бошланганидан кейин "Насаф"га нисбатан битта ўйин кўпроқ ўтказганимиз билан боғлиқдир.

Ўйин 30 дақиқа кеч бошлангани футболчиларга қандай таъсир қилди? Биринчи таймда ёмон ўйнаганимизнинг сабаби ҳам шу бўлса керак.

Лутфулла Тўраев дисквалификация туфайли ўйнамади, унинг йўқлиги албатта сезилди. Унинг ўрнида ҳаракат қилган Абдулла Абдуллаев масъулиятни ўзига олишдан қўрқмода. Лекин бу нарса тажриба ошгани сари келади", - дейди Абрамов.

Рейтинг: -21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика