RU

Последние новости

08:15Суперлига. Бугун Олмалиқда турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:48Бугун "Эл Классико"! "Реал" ва "Барселона"нинг бугунги учрашув қайдномаси билан танишинг  5 06:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" 2:0  0 02:14АПЛ. "Брентфорд" ва "Ливерпуль" ўртасидаги шиддатли баҳсда дарвозаларга 5 та тўп киритилди  11 02:06Баҳрайн — 2025. III Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Хитой билан дуранг ўйнади  1 01:42Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" меҳмонда "Ал Хазем"ни енгди, Феликс ва Роналдудан гол  0 00:44Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд"да ғалаба  1 23:32АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ва "Брайтон" ўртасидаги ўйинда 6 та тўп киритилди  34 23:26А Серия. "Наполи" ўз уйида "Интер" дарвозасига учта тўп киритди  2 23:08БАА Президенти кубоги. "Бани Яс" 1/8 финалда "Ал Наср"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  1 22:58Баҳром Ҳайдаров: "Ўйин назоратимиз остида ўтди"  4 22:37Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Брест"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 22:18Шерзод Жўраев: "Мухлисларни хурсанд қилиш мақсадида майдонга чиққандик"  6 22:05Суперлига. "Шўртан" — "Нефтчи" 0:2  1 21:39Асрор Алиқулов: "Футболчиларимиз охиригача курашишди"  4

Вадим Абрамов: "Бунёдкор" билан шартномам йил охирида тугайди, кейин эса..." Новости

Вадим Абрамов: "Бунёдкор" билан шартномам йил охирида тугайди, кейин эса..."

Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Бунёдкор" (1:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов ўз фикрларини билдирди.

"Чемпионатнинг сўнгги ўйинидан олдин бизда ҳеч қандай вазифа йўқ эди, медаллар ўз эгаларини топиб бўлди. Шу боис йигитларни ўйинга руҳлантириш оғир бўлди. Уларга майдонга тушиб ўйнашгани учун раҳмат айтаман. Менимча дуранг адолатли натижа бўлди", - дейди Абрамов. 

- Кубокда ҳам "Қизилқум" билан ўйнайсизлар. Руҳлантириш қийин бўлмайдими?
- Бу йил қўлга киритишимиз мумкин бўлган сўнгги соврин бу мамлакат кубоги. Шу боис бўлажак ўйинга муносабат жиддийроқ бўлади.

- Бу йилги мавсумда шогирдларингиз ўйинидан қанчалик кўнглингиз тўлди?
- Айтиш қийин. Мавсум охири, йигитлар чарчашган.

- 2021 йилда ҳам Вадим Абрамовни "Бунёдкор" бош мураббийи сифатида кўрамизми?
- Агар шундай миш-мишлар бор экан кўрамиз. Шартномам йил охирида тугайди. Кейин нима бўлишини ҳозирча билмайман.

- "Бунёдкор" футболчиларини кубокни қўлга киритиш учун руҳлантирса бўлармикин?
- Албатта, фақат бутун йил давомида футболчиларга ваъда бериб келаяпмиз, йил тугамоқда, натижа эса йўқ. Агар футболчилар учун ҳеч бўлмаса маълум муаммоларни ҳал қилинса руҳлантириш осонроқ бўлади. Лекин нима бўлган тақдирда ҳам кубокда бор кучимиз билан ўйнаймиз.



Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика