RU

Последние новости

12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  2 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  0 12:03Роҳатижон  1 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1 11:20Breaking! Сон "Тоттенхэм"ни тарк этишини эълон қилди: "Ҳаётимдаги энг қийин қарорлардан бири". Ҳужумчи АҚШга йўл олиши мумкин  2 10:42Милнер янги мавсумда Жотанинг хотираси учун янги рақамда ҳаракат қилади  1 10:13"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" футболчиси учун курашда етакчилик қилмоқда  3 09:44Бир қатор спорт юлдузлари Франция жамоасининг инвесторларига айланишди  0 09:15АПЛнинг кўплаб жамоаларидан қизиқиш бўлаётган Шешко келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:46"Ал Насср" яна бир португалиялик ТОП футболчига таклиф билан чиқди  2 08:17Максим Шацких: “Ёзги йиғиндан ва селекциядан кўнглим тўлди”  5 07:45Суперлига. Бугун дахшат учрашувлар бор  20 07:20Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Машъал" устидан ғалаба қозонди, ОКМК эса "Бухоро"ни мағлуб этди  0 00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  4 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  3

Урганчда мураббийлар учун ўқув курси ўтказилмоқда Новости

Урганчда мураббийлар учун ўқув курси ўтказилмоқда

Урганч шаҳрида Осиё футбол конфедерацияси(ОФК) тасарруфида “С” сертификати учун халқаро мураббийлар тайёрлаш курси ташкил қилиняпти.

Жорий йилнинг 10-23 февраль кунлари бўлиб ўтадиган мазкур курсда 24 нафар хоразмлик мураббий  малакасини оширяпти. Улар қаторида “Хоразм” жамоасининг етакчи футболчилари Ғайрат Ўдаев, Жасур Отажонов, Илёс Хайров, Темур Бекчановларнинг борлиги мазкур курснинг аҳамиятини кўрсатиб турибди. Ўқув–машғулот жараёнининг назарий қисми  Урганч шаҳридаги 5-сон футболга ихтисослашган мактаб-интернат базасида ташкил этиляпти. Амалий машғулотлар эса сунъий қопламали майдонда олиб борилаётир. Тингловчилар ОФК инструктори Зойир Ҳасанов қўл остида ҳар куни  икки мартадан назарий ва амалий машғулотларда сабоқ олишмоқда.

- Урганч давлат университети  жисмоний маданият факультетининг бакалавр ва магистратура йўналишларини тугатганман, - дейди урганчлик Ғайрат Ўдаев. – Ҳали катта футбол билан хайрлашишни ўйлаганим йўқ. Шундай бўлсада, фурсатдан фойдаланиб  ушбу курсда ўқишни маъқул кўрдим. Бинобарин, келгусида мураббийлик қилишни кўзлаганман. Бунинг баробарида, футболдаги фаолиятим мобайнида эгаллаган тажриба ва кўникмаларимни ёшларга ўргатиб, футболимиз ривожига улуш қўшиш  ниятим бор. Бевосита, курс хусусида тўхталсам, назарий ва амалий машғулотлар юқори савияда, янги технологиялар асосида олиб борилмоқда. Шуғулланишимиз учун етарли имконият ва шарт-шароит яратиб берилган. Бу мураббийларга билимларини янада юксалтиришга хизмат қиляпти. Бундан жуда хурсандмиз.

Ўз навбатида курсни тугатиб, имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган мураббийлар  ОФКнинг “С” халқаро сертификатига, шунингдек ЎФФ томонидан мураббийлар учун белгиланган тегишли лицензияга эга бўлишади.

Кези келганда таъкидлаб ўтиш жоизки, курс ишини намунали ўтказишда Хоразм вилояти футбол федерацияси, 5-сон футболга ихтисослашган мактаб-интернати раҳбарияти амалий ёрдам кўрсатишаётир.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика