RU

Последние новости

00:15Ла Лига. "Хетафе" – "Барселона": Ямаль, Рафинья, Гави бошланғич таркибда!  2 00:04А Серия. "Ювентус" "Милан"ни мағлуб этиб, тўртинчи ўринга кўтарилиб олди  2 23:40Расман: "Қизилқум" "Насаф" собиқ легионерини трансфер қилди  6 23:29Лига 1. ПСЖ Ҳусановсиз қолган "Ланс" устидан иродали ғалабага эришди  1 23:10Бундеслига. "Бавария" ва "Вольфсбург" ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди, "Лейпциг" камбэк сабаб ғалабани қўлдан чиқарди  1 22:39Ўртоқлик ўйини. "Динамо" Россия жамоаси билан дуранг ўйнади  1 22:22Ла Лига. Гризманн 90-дақиқада пенальтидан фойдалана олмади ва "Атлетико" "Леганес"га мағлуб бўлди, жамоа бунгача барча мусобақаларда 15та ўйинда ғалаба қозонганди  17 22:16АПЛ. "Ливерпуль" Нуньеснинг 90+1 ва 90+3 дақиқадаги голлари эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  15 21:33"Арсенал" — "Астон Вилла". Таркиблар маълум  6 21:10"Ювентус" — "Милан". Таркиблар маълум  19 20:56Лига 1. "Ланс" ўз уйида ПСЖни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  8 20:26"Милан" ва Уокер шартнома бўйича келишувга эришди. "Ман Сити" у билан келишувни бекор қилмаслиги, балки харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага юбориши мумкин  2 19:54"Андижон" черногориялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  11 19:33АПЛ. Кетма-кет 9та ўйинда ғалаба қозонган "Ньюкасл" ўз уйида йирик мағлубиятга учради  11 19:28Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси "Бунёдкор" U21ни мағлуб этди  0

Унаи Эмери: «Футбол қонимда бор» Новости

Унаи Эмери: «Футбол қонимда бор»

«Севилья» билан юқори натижаларни қайд эта олган мутахассис Унаи Эмери яқинда «ПСЖ» бош мураббийи этиб тайинланди.

У парижликларнинг янги устози сифатида илк бора Франциянинг L`Equipe нашрига интервью берди. Қуйида ана шу суҳбатни ўқишингиз мумкин.

- Машғулотларда футболчилар билан тенгма-тенг югуряпсиз. Бу сизнинг мураббийлик усулингизми?


- Усулим ўз-ўзидан пайдо бўлган. Футболчилар билан яқин алоқада бўлишимизга сабаб - уларга бераётган «нагрузка»лар. Биргаликда машқ қилиш орқали шогирдларимнинг ҳолатини яхши билиб олиш имкониятига эга бўламан.

- Майдонда футболчилар билан яқин муносабатда экансиз. Ундан ташқарида-чи?

- Умуман олганда, мулоқот майдоннинг ўзида қолиб кетмайди. Лекин биринчи ўринда ишчи муносабатни ўрнатиш талаб этилади. Агар бунинг уддасидан чиқсак, майдон ташқарисида ҳам мулоқот қилиш осон кечади.

- Мана уч ҳафтадирки, «ПСЖ»дасиз. Жамоа ҳақидаги фикрингиз қандай?


- Йигитлар айтганларимни мен истагандек бажаришмоқда. Янги мураббий келганида доимо шундай бўлган. Умид қиламанки, орадан олти, етти ёки саккиз ой ўтгандан кейин ҳам шундай меҳнат қилишади.

- Футболчиларнинг айтишларича, машғулотлардаги «нагрузка»лар катта экан.


- Клуб менинг кимлигимни билган ҳолда таклиф қилган. Кучли футболчи бўлмаганман. Аммо мураббий сифатида ўсганман. Чунки футбол қонимда бор. Бобом дарвозабон сифатида Испания кубогини қўлга киритганлар (1924 ва 1927 йилларда). Отам ҳам профессионал футболчи бўлганлар. Оиламизда футболнинг ўрни жуда катта. Мен ҳам шу муҳитда улғайганман. Ўйинчилик фаолиятимни якунлашим биланоқ мураббийликни танладим. Ишимни учинчи дивизион жамоаси «Лорка»да бошлаб, «Севилья» даражасигача кўтарилдим, ЕЛда қаторасига уч марта ғалабага эришдим. Шундай экан, «ПСЖ» менга шунчаки шартнома таклиф қилмаган.

- Умуман олганда, бу таклиф сизни ажаблантирдими?


- Европа Лигасидаги ғалаба сизни машҳур қилади. Бир марта ютсангиз яхши. Яна ва яна муваффақият қозониш эса осон эмас. Буни фақат Жованни Траппаттони уддалаган. Ўйлайманки, «ПСЖ» билан бунданда юқорироқ натижаларни қўлга киритаман.


- Французчада гаплашяпсизми? Яхши мослашиб олиш учун тилни билиш муҳимми?

- Ҳа. Тайинланган кунимнинг эртасигаёқ муаллим ёлладим. Лекин француз тилини олдин ҳам бироз билардим. Чунки Франция чегарасига яқин жойларда улғайганман.

- Қарор қабул қилишдан олдин ёрдамчиларингиз билан маслаҳатлашасизми?


- Нафақат ёрдамчиларим, балки футболчилар билан ҳам маслаҳатлашаман. Уларнинг фикрини эшитаман. Бироқ охирги сўз ўзимда бўлади. Ахир натижа учун мен жавобгарман-ку.

- Сизни илҳомлантирадиган мураббийлар борми?


- «Валенсия»да ишлаганимда «Барселона»ни бошқарган Пеп Гвардиоладан кўп нарсани ўрганишга ҳаракат қилардим. У тактика, ўйин маданияти, ўйинчилар жойлашуви борасида футболга кўп нарса берди. Шунингдек, умуман бошқача усулда ишлайдиган Диего Симеоненинг ҳаракатларига эътибор қаратаман. Қолаверса, Марсело Бьелса ҳам ёқади.

- Сабаб?


- Бьелса мураббий-таҳлилчи, футболчиларни бир нарсани чексиз марта такрорлашга мажбур қилади. Чунки бу ҳаракатлар рефлексга айланишини истайди.

- Видеоёзувлардан фойдаланишни маъқул кўраркансиз.


- Ишимизни таҳлил қилишимиз учун бу жуда муҳим. Учрашувларнинг видеоёзувини жамоа билан биргаликда томоша қи-лишни маъқул кўраман.

- Бунинг учун бир кунда икки-уч соат вақтингизни аямаслигингиз ростми?


- Ҳа. Бир ёрдамчим футболчиларимизнинг ўйинларини таҳлил қилади, бошқаси рақибларнинг ҳаракатларини ўрганади. Мен эса ўз жамоам ва рақибнинг жамоавий ўйинига эътибор қаратаман.

- «ПСЖ» қандай схемада ўйнайди?

- ....


Интервьюнинг тўлиқ қисмини "ИнтерФутбол" газетасининг сайтида ўқиш мумкин.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика