RU

Последние новости

16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  0 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  2 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  2 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  4 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  4 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  8 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  7

Уммонга қарши ўйинларни Цейтлин ва Эрматов бошқаради Новости

Уммонга қарши ўйинларни Цейтлин ва Эрматов бошқаради

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 27 ва 29 май кунлари Уммон миллий терма жамоасига қарши бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувларини бошқариб борувчи ҳакамлар номи маълум бўлди.
27 май, сешанба куни Олмалиқ шаҳридаги ОКМК спорт мажмуаси стадионида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон ва Уммон миллий терма жамоалари ўртасидаги халқаро ўртоқлик учрашувини ўзбекистонлик ФИФА рефериси Владислав Цейтлин бошқариб боради. Унга қанотларда тошкентлик Темур Гайнуллин ва Тошкент вилоятидан Андрей Цапенко ёрдам беради.

29 май, пайшанба куни Тошкентдаги «Жар» стадионида бўлиб ўтадиган иккинчи учрашувни ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошқариб боради. Ушбу ўйинда Эрматов Бразилияда бўлиб ўтадиган 2014 йилги жаҳон чемпионати баҳсларида иштирок этадиган таркиби билан иштирок этади – қанотларда унга ўзбекистонлик Абдуҳамидулло Расулов ва қирғизистонлик Баҳодир Қўчқоров ёрдам беради.

Эслатиб ўтамиз, ҳар иккала ўйин маҳаллий вақт билан 19:00да бошланади. Учрашув чипталари 7 ва 10 минг сўмдан сотувга чиқарилади. Учрашувларни ёритиш истагида бўлган ОАВ ходимлари ЎзПФЛ томонидан Олий Лига, Ўзбекистон Кубоги ва Ўзбекистон Биринчилиги ўйинлари учун берилган аккредитациялар билан киришлари мумкин.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Уммонга қарши ўртоқлик учрашувларига тайёргарликни 24 май, шанба куни бошлайди. Миллий терма жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов Тошкентда бошланадиган йиғинга 30 нафар футболчини таклиф қилган. 
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика