RU

Последние новости

16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  18 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  1 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  11 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  64 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   20 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  30 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  3 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  2 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  11

Улуғбек Бақоев "ифлос футбол" ҳақида: "Атлетико" 10 йилдан буён шундай ўйнамоқда. Асосийси натижа, унга қандай эришиш жамоанинг муаммоси" Новости

Улуғбек Бақоев "ифлос футбол" ҳақида: "Атлетико" 10 йилдан буён шундай ўйнамоқда. Асосийси натижа, унга қандай эришиш жамоанинг муаммоси"

Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Бунёдкор" (0:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди.




"Тўғрисини айтганда бизнинг ўйинимиз яхши таассурот қолдирмади. "Бунёдкор" биздан яхшироқ ўйнади. Балки руҳий ҳолат билан боғлиқдир. Дуранг ҳам натижа. Барча жамоалар очколар учун курашишмоқда. Кейинги баҳсларга тайёргарлик кўрамиз. "Бунёдкор"га кейинги ўйинларда омад тилайман", - дейди Улуғбек Бақоев.

- Бугун VAR ишламаганига муносабатингиз...
- Бу менга бериладиган савол эмас, менимча техник муаммолар сабаб шундай бўлди. Агар бугун VAR ишлаганида балки биз ютармидик.

- Championat.asia сайтида чиққан "Ифлос футбол" номли мақолани ўқиган бўлсангиз керак...
- Бу ҳурматли журналист иккита статистикани келтирган. Футболда жуда 10дан кўп статистика бор. Нега у бошқа статистикаларга қарамайди. Дарвозаларга зарбалар, индивидуал ҳаракатлар, тўпни олиб қўйиш ва бошқаларга эътибор қилинглар. "Атлетико" 10 йилдан буён шундай ўйнамоқда ва ЕЧЛ финалларига чиқмоқда, Испания чемпиони бўлмоқда. Асосийси натижа, жамоа қандай бунга эришади бу бизнинг муаммо. Кимдир бошқа футбол ўйнайди, кимдир курашларга бой футбол ўйнайди. Англия ёки бошқа чемпионатларга қаранглар. Бу журналистга ҳеч қандай эътирозим йўқ, балки у шундай ўйлар, лекин мен бундай ўйламайман, масалан. Мавсум охирида кўрамиз, у ҳақми ёки ноҳақми.

- Сречко Катанецга "Сўғдиёна"дан қайси футболчиларни тавсия қилган бўлардингиз?
- Йўқ, ҳар бир мураббийнинг ўз қараши бор. Катанецда вақт бор ва ўзи майдонда кўриб танлайди. Қайсидир футболчимизни тавсия қила олмайман.

- Бугун "Сўғдиёна" бир очко қўлга киритдими ёки икки очко йўқотдими?
- Агар ўйинга объектив қарасак бугун бир очко қўлга киритдик. "Бунёдкор" айни пайтда яхши формада ва бу жамоа билан дуранг яхши натижа.

- Қулматовнинг биринчи таймда алмаштирилиши нима билан боғлиқ?
- Сардор Қулматов жароҳат олди, иккинчи таймда Жасур Ҳакимов ҳам жароҳат олиб майдонни тарк этди.

- Жасур Ҳасанов 90 дақиқа ўйнаётгани жисмоний ҳолати яхшилигиданми ёки унинг ўрнига бошқа футболчи йўқлигиданми?
- Нимага, Ҳасанов ўзининг ёшига қарамай яхши ўйнамоқда ва асосий таркибга муносиб эканлиги учун ўйнамоқда.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика