UZ

Сўнгги янгиликлар

11:59Эшитдик-да! "Локомотив"ни тарк этган футболчига "Нефтчи" ва "Динамо" қизиқмоқда  0 11:42Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Қатарга йўл олган таркиби маълум  1 11:30"Қизилқум" мавсумни Самарқандда бошлайди, "Динамо" ўз уйида тўп тепади  0 11:10Забиҳилло Ўринбоев фаолиятини собиқ жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  5 10:49Расмий хабар: "Сўғдиёна" 32 ёшли нигериялик ҳужумчи билан шартнома тузди  9 10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:45Игорь Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  19 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  2 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  11 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  13 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  8 23:35Деярли барча футболчилари билан хайрлашган "Металлург" черногориялик ҳужумчисини трансферга қўйди  7 22:45"Реал" нимадан норози?  6

"Ифлос футбол" — "Сўғдиёна" нега 2-ўринда турибди? Янгиликлар

"Ифлос футбол" — "Сўғдиёна" нега 2-ўринда турибди?

ФИФА кунлари туфайли Coca Cola Суперлигасида кичик танаффус юзага келди.

16 тур ортда қолди, олдинда яна 10таси бор. "Пахтакор"нинг навбатдаги чемпионлигига шубҳа қиладиганлар қолмади. Аммо медаллар, халқаро майдон йўлланмаси учун кураш авжида ва кўп эҳтимол билан сўнгги турга қадар давом этади.

Бу курашнинг асосий иштирокчиларидан бири мусобақа жадвалида 2-бўлиб турган "Сўғдиёна"дир. Футбол оиласи аъзолари билан суҳбатлашсак, Улуғбек Бақоев шогирдлари ҳақида доим илиқ фикрлар эшитганмиз. Кўпинча жамоанинг жанговар руҳи, мураббийнинг прагматик фалсафаси мақталади.  Аммо ҳеч ким мавзуга чуқурроқ кириб, Ўзбекистон чемпионатида 12 клубдан яхшироқ натижа кўрсатаётган "Сўғдиёна"нинг аслида қолганлардан ёмонроқ ўйнаётганига эътибор қаратмайди. Ҳа, футболда шунақа: натижа доим ҳам СИФАТ аталмиш кўчанинг охирида бўлмайди. Қуйида шу ҳақда...

"Сўғдиёна" барчадан ёмонроқ 

Бир футбол баҳсида устунлик қилишни истасангиз, аввало, тўп назоратини қўлга олишингиз керак. Тўп сизда бўлгани муддатда рақибдан 1 қадам олдинда бўласиз (худди шахматдаги оқ доналарда бўлгани каби). Бу энг камида ўз дарвозангиз даҳлсизлигини таъминлаб туради. 

Масалан, Гвардиоланинг "Сити"си АПЛ 3-турида "Арсенал"га жавобсиз 5 та гол урди. Шу куни Артета шогирдлари "шаҳарликлар" дарвозасига тўп киритолмаганининг ягона сабаби бор: "канонирлар" Эдерсон қўриқлаган дарвоза томон аниқ зарба йўллай олишмади. Нега? Чунки тўп доим "Сити"да эди (80-20).

Агар сизнинг қўлингизда кучли жамоа бўлса, ожизроқ рақибларга қарши 1-рақам бўлиб ўйнашингиз керак. Аммо Улуғбек Бақоев шогирдлари деярли барча ўйинларни 2-рақам остида ўтказяпти. Шу туфайли ўйин давомида тўпни назорат қилиш борасида Суперлиганинг энг ёмон жамоаси бўлиб турибди.

2-рақам бўлиб ўйнаш ёмонми? Йўқ, албатта. Майдонда 2 та жамоа бўлганидан кейин кимдир шу ролда бўлиши аниқ. Бундай услуб орқали катта муваффақиятларга эришган жамоалар ҳам бир талай. Аммо улар, аввало, футбол ўйнашган. Португалияни оласизми, "Атлетико" ёки "Скуадра Адзурра"ни — ҳимоявий футбол орқали катта зафарларга эришган. "Сўғдиёна" кўрсатаётган ўйинни ҳимоявий футболга менгзаш катта хато бўлади. Чунки юқорида номи саналган жамоалар ҳужумнинг рақибдан тўп олиб қўйилган нуқтада бошланишини яхши билади ва тўпни қадрлайди. Жиззах клуби ўйинларини кузатсангиз, ҳимоядан олдинга чиқиш жараёнида асосан узоқ масофага ошириладиган узатмалардан фойдаланилишига ёки тўпни таваккалига дарвозадан узоқлаштиришига гувоҳ бўласиз. Ижрочиларга маҳорат етишмаслиги боис шу нуқтада "брак"лар кўпаяди. Бу қуйидаги жадвалда ҳам исботини топган. "Сўғдиёна" узатмаларнинг аниқлиги бўйича жорий мавсумдаги энг ёмон жамоа бўлиб турибди.

Таваккал футбол

Жамоа ураётган голлар унинг савияси ҳақида "гапириб туради". Бу борада хилма-хиллик жуда муҳим. Акс ҳолда, рақиб бисотингиздаги ягона услубни ёпиб қўйиш орқали сизни чорасиз қолдириши осон. Бироқ Бақоев шогирдлари томонидан урилаётган голларнинг аксари "эгизаклар": стандарт вазият ёки қанотдан узатилган "кросс"дан кейин "туғилган". "Сўғдиёна"нинг "кросс" ёрдамисиз киритган охирги тўпини эслай оласизми? Менинг қўлимдан келмагани учун барча голларни қайта томоша қилдим ва топдим: 18 май куни "Қўқон-1912" дарвозасига урилган.


Демак, ўз-ўзидан хулоса пайдо бўлади: "Сўғдиёна" комбинацион футболга эмас, стандарт вазиятларга ишониб қолган таваккалчи жамоа. 

Жамоада бошқача ўйин йўқлигини қуйидаги маълумотлар асослаб беради. "Сўғдиёна" футболчилари ҳар ўйинда ўртача 2 тадан кескинлаштирувчи узатмаларни амалга оширишади холос. Солиштириш учун, "Пахтакор" ҳимоячиси Ҳожиакбар Алижоновнинг бу борадаги кўрсаткичи бутун бошли Жиззах клубиникидан яхшироқ.

"Ифлос футбол"

Жорий мавсум "Сўғдиёна" иштирокидаги 3 та ўйинни стадионнинг ўзидан кузатдим ва барчасида 1 томоннинг ортиқча вақт чўзишига гувоҳ бўлдим. "Бунёдкор" билан ўйинда (5-тур) майдонда йиғилган мухлислар норозилик билдириб стадионга сув идишларини улоқтиргани-ю "Навбаҳор"га қарши Олмалиқдаги ўйинда Наманган клуби раҳбариятининг жазаваси ҳамон кўз олдимда. Ўзи тан оладими ёки йўқ, Бақоев шогирдлари ўйин вақтини сунъий йўл билан чўзадиган, ҳакам ва рақибга нисбатан эътирозларни атай кўпайтирадиган жамоага айланди. Афсуски, бу ҳам футболнинг бир бўлаги...

Шунингдек, Жиззах клуби бошқаларга нисбатан қўпол футбол кўрсатаётганини ҳам унутмаслик керак. "Сўғдиёна" футболчилари жорий мавсум барчадан кўпроқ огоҳлантирилган (49 сариқ, 1 қизил карточка).

Бахтли тасодифлар

"Сўғдиёна" айни пайтда мусобақа жадвалининг 2-ўрнини эгаллаб туришида ҳакамлар жамоасининг хизмати ўйинчиларникидан кам эмаслигини ҳам унутмаслик керак. Дастлаб, Суперлиганинг 2-тур баҳсини бошқарган Виктор Серазитдинов "Турон" футболчиси ўз жарима майдони ичида тўпни боши билан ўйнагани учун пенальти белгилаб, Жиззах клубига 3 очко тортиқ қилган эди.

14-тур доирасидаги "Навбаҳор" билан ўйинда эса Аскер Нажафалиев "Сўғдиёна"га саҳоватпешалик қилди.

Хулоса

Бақоев Жиззахда фақат натижа учун ўйнайдиган жамоа шакллантирди (худди Бухорода бўлгани каби). Бироқ унинг шогирдлари ўйин борасида "Пахтакор", "Насаф", "Бунёдкор", "Локомотив" сингари жамоаларнинг олдига тушишига ҳали анча бор. Шунингдек, жамоа мавсум ўртасига келганда натижа қилиш борасида ҳам жиддий қийинчиликларга учрамоқда. Улуғбек Истамович зудлик билан жамоа ўйинини ижобий томонга ўзгартирмаса, тез орада кучли учликдан чиқиб кетади.

ФАКТ: "Сўғдиёна" сўнгги 7 турда 21 очколик имкониятдан атиги 9 очко йиғишни уддалади (2 ғалаба, 3 дуранг, 2 мағлубият).

Қадрли мухлис, сизнинг "Сўғдиёна" ҳақидаги фикрларингиз қандай? Стандарт вазиятларга ишониб қолган Жиззах клуби мавсум якунида кумуш медалларга эга бўла оладими?

"Челси"дан "Бунёдкор"га ўтиб, Ўзбекистон чемпионатини ютган бразилиялик мураббий ҳозир қаерда? 

Муаллиф :
Рейтинг: -33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика