RU

Последние новости

01:43ЖЧ саралаши. Норвегия Италияни "савалади"  4 00:47Ўртоқлик ўйини. Нигерия 2та гол урган ўйинда Россия билан дуранг қайд этди  1 00:15Постекоглу бу борада иккинчи бўлди  0 23:46Италия клуби банкрот деб эълон қилинди ва профессионал лигалардан четлатилди  2 23:07Тадбиркор Ўткир Юсуповга уч хонали уй совға қилди  5 22:50Гасперини: "Бу мен учун катта чақирув"  0 22:19"Интер" МЮ ҳужумчисини таркибига қўшиб олишга яқин  0 21:59"Аталанта" Иван Юрични бош мураббий сифатида эълон қилди  1 21:42Расман: Постекоглу истеъфога чиқарилди  0 21:21Эшитдик-да! Остон Ўрунов ўрнига Бобир Абдихолиқов термага чақирилди  24 21:12Расман: "Рома" янги бош мураббийини эълон қилди  5 20:55Суперлига 4-тур қолдирилган ўйинида "Хоразм" Навоийда "Қизилқум"ни йирик ҳисобда таслим қилди  15 19:48"Манчестер Юнайтед" 60 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 19:23Ла Лиганинг якунланган мавсуми учун энг яхши футболчи аниқланди  8 19:03ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖнинг Тошкентда кутиб олиниши  18

Украиналик таниқли мураббий чегаралар ёпилгани сабабли ўз ватанига қайта олмади Новости

Украиналик таниқли мураббий чегаралар ёпилгани сабабли ўз ватанига қайта олмади

Қарағанданинг "Шахтёр" клуби бош мураббийи Вячеслав Грозний маҳаллий чемпионат тўхтатилгандан сўнг, Қозоғистонда қолди ва Украинага қайта олмади.

Мураббий бу ҳақда Metaratings.ru сайтига берган интервьюсида айтиб ўтди.

"15 март куни биз Қозоғистон чемпионатида сўнгги ўйинимизни ўтказдик, баҳс томошабинларсиз кечди. Икки кундан кейин Қозоғистон президенти мамлакатда тўлиқ карантин эълон қилди. Маҳаллий йигитлар ўз оилалари бағрига кетишди, мен эса жамоамиз легионерлари билан биргаликда Олма-отадаги меҳмонхоналардан бирига жойлашдик ва бу учун клубимиз раҳбарига миннатдорчилик билдираман. Бу ер жуда гўзал шаҳар, мен буни илгари Қозоғистонда ишлаган пайтимда билганман. Бироқ, ҳозирги вазиятда, албатта, унинг гўзаллигини кўра олмаймиз. Биз меҳмонхонадан деярли чиқмаймиз. Бу ерда сиз ҳатто таксига икки киши чиқа олмайсиз, агар дўконга чиқиш заруратингиз бўлса бир ўзингиз, ниқоб таққан ҳолда чиқасиз.

Аввалроқ, Қозоғистон президенти 15 мартдан бир ой муддатли карантин эълон қилганди. Шундан сўнг, Украинага жўнашнинг иложи йўқ эди, чунки барча рейслар бекор қилинди, чегаралар ёпилди.

Карантин қачон тугайди? Буни ҳеч ким билмайди. Ҳозирча ҳеч ким вирус билан боғлиқ вазият якуниний санаси бўйича тахмин қила олмайди. Биз барча карантин талабларига риоя қиламиз ва кутамиз. Ушбу вирусни тўхтатиш учун ўзингизни имкон қадар кўпроқ изоляция қилишингиз керак, деган фикрга қўшиламан. Табиийки, ҳозир футбол ҳақида ўйлаш ғалати бўлар эди. Лекин, шунга қарамасдан футболчиларимизнинг барчаси масофавий топшириқларга асосан, якка тартибда шуғулланишмоқда", - деди Грозний.

Тўхталишдан олдин Қозоғистон чемпионатида иккита тўлиқ тур ўтказилганди. Унга кўра, Қарағанданинг "Шахтёр" жамоаси уч очко тўплаган ҳолда саккизинчи поғонани эгаллаб турибди.


манба: Metaratings.ru

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика