RU

Последние новости

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

U-19 Осиё чемпионатида БАА термасининг 23 футболчиси қатнашмайди! Новости

U-19 Осиё чемпионатида БАА термасининг 23 футболчиси қатнашмайди!

Келаси ой Мьянмада бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида БАА терма жамоаси иккинчи таркиби билан иштирок этадиган бўлди.
БАА футбол ассоциацияси расман тасдиқлаган маълумотга кўра, ёшлар терма жамоасига номзод бўлган 23 нафар футболчи ҳарбий хизматга бориши сабабли Осиё чемпионатида қатнашмайди.

"Гарчи, Осиё чемпионатида етакчи ўйинчилар қатнаша олмаса-да, биз миллий бурч биринчи ўринда эканини тушунамиз. Уларнинг ўрнини бошқа футболчилар муносиб тўлдиришга ҳаракат қилишади. Мамлакат спорти муваффақиятларига ҳисса қўшиш учун 2015 йил Янги Зеландияда ўтказиладиган жаҳон чемпионатига йўлланма олиш вазифаси мақсадимиздир", - деб ёзилган расмий баёнотда.
Умар Жумаъа, Муҳсин Абдулла, Ҳолид Аттас каби етакчилар ва яна 20 нафар номзод БАА мамлакати ҳарбий хизматини ўташади. Баъзи ўйинчилар терма жамоа йиғинида қатнашиб, хизматга бормагани сабабли қамоққа олинганди. Энди барча футболчи ҳарбий мажбуриятни ўтайди. Бу дегани БАА ёшлар термаси тўлиғича 2-таркиб билан Мьянмага боради деганидир. Эслатиб ўтамиз, БАА терма жамоаси Ўзбекистон, Австралия ва Индонезия билан бир гуруҳда иштирок этади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика