RU

Последние новости

12:37Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди  2 12:06"Наполи" МЮнинг яна бир футболчисини жалб этмоқчи  1 11:35Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"  7 10:43"Барселона" Левандовскининг ўрнига Туркиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  6 10:17Мессини Анголага олиб келиш қанчага тушиши маълум қилинди  13 09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  1 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум  21 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  12 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  1 08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0 08:00Муҳаммад Салоҳ ёзда Саудияга кўчиб ўтиши мумкин. Саудияликлар унга қанча ойлик таклиф қилгани маълум  1 07:33ОАВда Ямалнинг гаплари нотўғри талқин қилинган  13 00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  4 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0

“Турон” жамоаси бош мураббийи: “Жамоамиз бу йил ўз олдига жиддий ва юқори мақсадларни қўйган” Новости

“Турон” жамоаси бош мураббийи: “Жамоамиз бу йил ўз олдига жиддий ва юқори мақсадларни қўйган”

Фарғонанинг “Турон” жамоаси йиғиннинг иккинчи қисмини Тошкентда давом эттирмоқда.

Кеча мазкур йиғин доирасида ташкил этилган назорат баҳсида “Нефтгазмонтаж” жамоасига қарши майдонга чиқди ва 2-0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу учрашувдан сўнг жамоанинг бу йилги мақсадлари, тайёргарлик жараёни ва таркибдаги ўзгаришлар ҳақида бош мураббий Ислом Исмоиловни фикрлари билан қизиқдик.

“Жамоамиз билан 15 декабрда ўзимизни қароргоҳимизда йиғилдик. Йиғинни биринчи қисмини 10 январгача олиб бордик. 14 январдан бошлаб Тошкентда машғулотларни давом эттиряпмиз”,- дея гап бошлади Ислом Исмоилов.

- Эшитшимизга қараганда жамоа олдига юқори мақсадлар қўймоқда. Шунга яраша шарт-шароитлар яратиб бериляптими?
- Раҳбарият олдимизга жорий йилда кучли учликка кириш вазифасини қўйди. Клуб мутасаддилари жамоани профессионал даражага кўтариш учун барча зарур ишларни амалга оширишмоқда.

- Яйпандаги стадионда қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Майдон чими ҳам янгиланмоқда. Маълумотларга қараганда инфратузилмани яхшилаш мақсадида яна ўзгаришлар бўлиши мумкин экан...
- Жамоамиз бир кунлик ёки вақтинчалик клуб эмаслигини исботлаш мақсадида кенг кўламдаги ишларни бошлаб юборган. Хабарингиз бор уй стадионимизда катта реконструкция кетмоқда. Шунингдек клуб ўзининг базасини ва футбол мактабига эга бўлишни режалаштирган. Бу ишлар жадаллик билан ривожланаяпти. Мана яқин кунларда ўзимизнинг шахсий автобусимизга эга бўламиз. Умумий қилиб айтганда профессионал клуб учун нима керак бўлса барчаси босқичма боқичма-босқич яратиб берилмоқда.



- Кўряпмизки таркибни кучайтириш ишлари бошлаб юборилган. “Нефтчи”да тўп тепган футболчилар, маҳаллий ёшлар, легионерлар кўрикдан ўтишмоқда. Селекция ишлари ҳақида батафсил маълумот бера оласизми?
- Аввалги йилга нисбатан 60 фоизга таркибимиз ўзгарди. Бу йил таркибни кучайтириш олдимизда турган муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Шу сабабдан ўз вақтида терма жамоада муносиб тўп тепган Жавоҳир Соҳибовни таклиф қилдик. Шу қатори режамизда бир қатор легионерларни синовдан ўтказишни мақсад қилганмиз. Ҳали олдинда вақт бор, чемпионат бошлангунига қадар яна янги футболчиларни жалб қиламиз.

- Про-лигада жорий йилдан формат ўзгариши кутиляпти. Бунга муносабатингиз қандай?
- Мана олдинги йил икки гуруҳга бўлинган форматда ўтказилди. Бу қайсидир маънода рақобатни ошишига ҳизмат қилди. Аммо, биз бу нарсага аҳамият бермаймиз. Қайси формат бўлишидан қатъий назар олдимизда турган вазифани максимал даражада бажаришга ҳаракат қиламиз.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика