RU

Последние новости

11:31Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Жанубий Кореяга қарши таркиби маълум  0 11:15Факт: "Қўқон-1912" Жиззахда ҳали ғалаба қозонмаган   0 10:50Нико Уильямснинг “Барселона“га трансфери барбод бўлишга яқин  10 10:21МЮ “Интер“ футболчисини 40 миллион еврога сотиб олиши мумкин  3 09:53“Барселона“ футболчиси “Челси“га ўтиши мумкин  4 09:24Италиянинг машҳур жамоаси расман профессионал мақомидан айрилди  1 08:55Алонсо “Реал“нинг етакчиларидан бирини АПЛ жамоасига сотишга розилик берди  9 08:26Клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этаётган Европа жамоалари кечаги машғулотларни бир дақиқалик сукут билан бошлашди  0 07:58Суперлига. Бугун 15-тур баҳслари давом эттирилади  2 07:30Ўзбекистон МТЖга номзод футболчи иккинчи даврани “Сўғдиёна“да ўтказади  4 01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0 00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  21 00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:57"Бунёдкор" ва "Локомотив" собиқ устози "Хўжанд" бош мураббийига айланди  1

"Турон" ҳақидаги хабарларга охирги дақиқагача ишонганимиз йўқ" — Раҳимжон Давронов Новости

"Турон" ҳақидаги хабарларга охирги дақиқагача ишонганимиз йўқ" — Раҳимжон Давронов

"Турон" жамоаси атрофидаги воқеалар кеча авж ола бошлаган эди.

Атрофда ҳамманинг муносабати турлича бўляпти. Лекин ҳозирги вазиятда энг қийини футболчиларга. Улар энди ўзларига янги жамоа топишлари керак бўлади. Хўш, жамоадаги футболчилар қандай фикрда? Бу борада дарвозабон Раҳимжон Давроновнинг фикрлари билан қизиқдик. 


- "Турон" ҳақидаги хабарлар кўпчилик учун кутилмаган бўлди. Футболчилар бу маълумотни қандай қабул қилди? Биринчи нима фикр юзага келди?

- Тўғриси ҳамма шок ҳолатига тушди. Ҳаттоки охиригача ишонганимиз йўқ. Балки қандайдир тушунмовчилик юз берган, деб ўйладик. Футболчиларнинг барчаси хайрон. Бу хабардан сўнг ўзимизни келажагимизни ўйлаб кетдик. Нима бўлади энди, қайси клубга борамиз? 2-3 киши ўзига жамоа топиши мумкин. Қолганларчи? Майли шундай нарса бўлиши керак экан бўлди. 

- Ҳозирда футболчилар янги жамоа излаш ҳаракатига тушган. Ўзингиз бу борада қандайдир қарорга келдингизми?

- Албатта. Барча жамоа қидирмоқда. Улар қаторида ўзим ҳам. Олдинда яна 2та тур бор. Биринчи давра якунига етади. Жамоа топсак топдик, бўлмаса кейинги йил ҳаракат қилиб кўрамиз. Аҳир бошқа иложи йўқ. 

-  Турон ҳеч бир жабҳада Суперлигани қолган клубларидан қолишмайди. Тайёргарлик ҳам маромида бўлганди. Бахтиёр Ашурматовга етарлича вақт етмадими ёки Денис Бушуевга?

- Ўйлашимча, икки мураббийда ҳам вақт етарли бўлди. Улар ҳам қўлидан келганча ҳаракат қилди. Биз ҳам имкониятимиз даражасида ўйнадик. Омад етишмади, дея оламан. 

- Клуб раҳбарияти футболчилар олдидаги мажбуриятларини бажардими? 

- Ваъда беришди. Қўлларидан келганча ҳисоб-китоб қиламиз, деб айтишди. Қарздорлик йўқ эди. Ҳаммаси яхши кетаётганди. 

- Хусусий клублар ҳақида фикриз қандай? Футболчи сифатида турли жамоаларда ўйнагансиз ва бу борада қарашлариз бор?

- Хусусий клуб бўлгандан кейин қандайдир имтиёзлар берилиши керак. Бундай жамоа шакллантириш ҳаммага ҳам эмас. Раҳбарият футболни жуда яхши кўради. Уларни қўллаб-қувватлаш керак.

- Клуб базасида кимлар қолди?

- Ҳеч ким қолгани йўқ.

Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика