Туркманистон Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ФИФА аъзоси бўлмаган терма жамоани тор-мор этди
04 июн 2024 20:06
Новости
Туркманистон Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ФИФА аъзоси бўлмаган терма жамоани тор-мор этди
Туркманистон миллий терма жамоаси футболчилари Анталия (Туркия)даги йиғин доирасида Гренландия терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказди.
Учрашувда Туркманистон рақиб дарвозасига жавобсиз бешта тўп киритди (5:0). Марказий Осиё жамоасига ғалаба келтирган голларга Элман Тагаев (2), Дидар Дурдиев, Шаназар Тиркишов ва Алибек Абдураҳмонов муаллифлик қилишди.
Маълумот учун, Гренландия Халқаро Футбол Федерацияси (ФИФА) ёки бошқа бирор қитъа конфедерацияси аъзоси ҳисобланмайди. Мамлакат шу йилннг март ойида CONCACAF'га аъзолик аризасини тақдим этган.
Эслатиб ўтамиз, Туркманистон ЖЧ-2026 иккинчи саралаш босқичининг “E” гуруҳида Ўзбекистон (6 июнь, Тошкент) ва Гонконг (11 июнь, Ашхобод) терма жамоаларига қарши ўйинларига тайёргарлик кўрмоқда.
Айни дамда Эрон ва Ўзбекистон терма жамоалари 10 очкодан тўплаган ҳолда “E” гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. Туркманистон ва Гонконг биттадан очко жамғарган ҳолда 3-4-ўринларни эгаллаб турибди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Комментарии