RU

Последние новости

20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  0 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  1 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  44 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0

⚡️ Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигаси футболчиларининг янги нархларини эълон қилди Новости

⚡️ Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигаси футболчиларининг янги нархларини эълон қилди

Теги :  Transfermarkt
Дунёга машҳур футбол портали Transfermarkt Ўзбекистон чемпионатида ўйнаётган футболчиларнинг янги нархларини эълон қилди.

Унга кўра Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ва "Пахтакор" клуби ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаевнинг нархи энг кўп кўтарилган - 450 000 евро. Энди унинг трансфер нархи 750 минг еврога баҳоланмоқда.

"Навбаҳор" вакили Остон Ўрунов ва "Нефтчи" ярим ҳимоячиси Нурилло Тўхтасиновнинг нархларига 300 минг евродан қўшилган. Энди ҳар иккала футболчининг янги трансфер нархи 800 минг еврога тенг.

"Динамо"дан "Навбаҳор"га ўтиб стабил ўйнаб келаётган Иброҳим Йўлдошевнинг нархи 275 минг еврога кўтарилди ва 500 минг еврога етди. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ва "Насаф" клуби ўнг қанот вакили Зафармурод Абдираҳматовнинг порталдаги нархи бунгача 100 минг евро эди ва ярим йилдаги ўйинлари орқали 250 минг евро қўшилди.

Суперлигада биринчи давра кашфиётларидан бири бўлган "Сурхон" футболчилари Сильванус Нимели ва Асилбек Жумаевнинг нархларига 200 минг евродан қўшилди. Таъкидлаш лозимки, бунга қадар порталда 18 ёшли Жумаевнинг нархи умуман йўқ эди.

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси етакчиларидан бири бўлган Беҳруз Асқаровнинг нархига 175 минг евро қўшилди. Тажрибали футболчилар Ҳусниддин Алиқулов ва Хуршид Ғиёсовнинг нархлари энди 150 минг еврога қимматроқ бўлади.




Трансфер нархи энг кўп пасайганлар орасида "Пахтакор" вакиллари Сардор Рашидов ва Шерзод Аъзамов "пешқадам". Иккала футболчининг нархлари 150 000 евродан камайди. Фарруҳ Сайфиев, Жавоҳир Қаҳрамонов, Элдорбек Суюнов, Душан Стоилкович, Закария Бегларишвили, Азим Аҳмедов, Хумоюн Муртозаев ва Муҳаммад Али Бен Салемнинг нархларидан 100 минг евродан олиб ташланди.




Янгиланишдан кейин Ўзбекистон чемпионатида 1 миллионлик футболчилар сони икки нафарга етди. Бунгача узоқ муддат Одилжон Ҳамробеков Суперлигамизнинг энг қиммат футболчиси бўлиб турганди. Бугунги ўзгаришлардан кейин "Насаф" ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқувлонинг порталдаги нархи ҳам 1 000 000 еврога етди.

"Пахтакор" вакиллари Достонбек Ҳамдамов, Ҳожиакбар Алижонов , Сардор Собирхўжаев ва ОКМК вакили Хуршид Ғиёсовнинг нархлари бир хил - 900 000 евродан. Рўйхатнинг давомини "Навбаҳор"чилар эгаллашган Жамшид Искандеров ва Шоҳруз Норхонов 850 000 евродан. Биринчи даврада ажойиб ўйнаган Остон Ўрунов ҳам ТОП-10га кириб олди. "Насаф" чап қанот ҳимоячиси Шерзод Насруллаевнинг трансфер нархи ҳам Ўрунов сингари 800 минг евро.



Барча ўзгаришлар билан қуйидаги ҲАВОЛА орқали танишиш мумкин.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика