Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг нархи ошди
17 июн 2025 16:00
Новости
Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг нархи ошди
Янгиланиш натижасида "Рома" ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг нархи 1 млн еврога қимматлади. Энди у 5 миллион еврога баҳоланмоқда.

Шомуродов ўтган мавсум "Рома" сафида 37 ўйин (15 таси асосийда) ўтказиб, 7 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Бундан ташқари, Элдор икки марта – февраль ва апрель ойларида "Рома"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилган эди.
Transfermarkt'нинг рус бўлими раҳбари Георгий Лекарев:
"Бозор баҳосининг ошишига "Рома" Шомуродовга яна ишона бошлагани сабаб бўлди. У ўз имкониятларидан муваффақиятли фойдаланди. Элдор яхши формага кириб олди ва рақобатга чидамли футболчига айланди. Шомуродовнинг ёши бозор қиймати янада ошишига йўл қўймайди. Ваҳоланки, А Серияда у ўз ёш тоифасида (29-32 ёш) ҳужумчилар орасида иккинчи ёки учинчи ўринда туради. Фақат Ромелу Лукаку Шомуродовдан қимматроқ, Жованни Симеоне эса шунга ўхшаш нархга эга".
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Комментарии