"Тоттенхэм" "Уайт Харт Лейн"да ўтадиган сўнгги учрашув футболкаларини аукционга қўяди
09 мая 2017 19:43
Новости
"Тоттенхэм" "Уайт Харт Лейн"да ўтадиган сўнгги учрашув футболкаларини аукционга қўяди
"Тоттенхэм" футболчилари "Манчестер Юнайтед"га қарши АПЛнинг 37-тур учрашувига махсус футболкаларда чиқишади.
14 май куни "Тоттенхэм" "Уайт Харт Лейн"даги сўнгги учрашувини ўтказади, жамоа келаси мавсумдан "Уэмбли"да ўйнайди. 2018 йилнинг ёзида эса клуб янги стадионга кўчиб ўтади.
Футболакаларда "Уайт Харт Лейн"нинг 118 йиллик тарихи акс этган махсус логитип туширилади. Шу билан бирга футболкаларда собиқ футболчиларга ёрдам берувчи "шпорлар" фонди логотипи ҳам ёпиштирилади.
Ўйинчилар машғулотни махсус майкаларда ўтказишади. Учрашувдан сўнг футболкалар аукционга қўйилади.
Комментарии