"Торино" Белоттига 2025 йилга қадар шартнома ва 3,2 млн евролик маош таклиф қилди
05 авг 2021 10:16
Новости
"Торино" Белоттига 2025 йилга қадар шартнома ва 3,2 млн евролик маош таклиф қилди
"Торино" форварди Андреа Белотти клубда қолиши мумкин.
Журналист Николо Скиранинг маълумотига кўра, Турин клуби раҳбарияти 27 ёшли италиялик футболчига 2025 йилга қадар мўлжалланган шартнома ва бонусларга эга 3,2 миллион евролик маош таклиф қилди. Ўйинчининг ўзи ҳали фаолиятини қаерда давом эттиришни ўйламоқда.
Белоттига "Зенит" томонидан жиддий қизиқиш бўлганди, аммо футболчининг ўзи Россияга йўл олишни хоҳламади.
Белотти ўтган мавсум "Торино" таркибида 36та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол ва 7та ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии